Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Навоийда ҳафталикнинг “Креатив таълим” йўналишида юздан ортиқ инновацион ғоялар намойиш этилди
17:32 / 2023-10-20

Навоий вилоятида 17 октябрь куни “Креатив таълим ва инновация – Янги Ўзбекистон тараққиётининг асоси” шиори остида тўрт кун давом этадиган “InnoWeek-2023” ҳафталигига старт берилган эди. Бу йилги ҳафталик “Ёшлар”, “Стартаплар”, “Илм-фан ва тижоратлаштириш” ва “Креатив таълим” йўналишларида ташкил қилинди.

Ҳафталикнинг якуний — “Креатив таълим” йўналишидаги тадбирлар бугун Навоий давлат кончилик ва технологиялар университетида бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Фанлар академияси Навоий бўлими, НДКТУ, Навоий давлат педагогика институти, Навоий инновациялар университети олимлари, талабалари ва мутахассисларнинг юздан ортиқ креатив ғоялари, стартаплари ва инновацион ишланмалари кўргазмаси намойиш этилди.

Лойиҳа доирасида “Ёшлар академияси” фаолияти ҳақида талабаларга тушунчалар ҳам берилди. Бугунги кунда “Ёшлар академияси” платформаси бўлажак олимларни бирлаштирибгина қолмай, ҳар бир олий таълим муассасаси доирасида ёшларни ихтирочиликка жалб этиш, уларнинг инновацион ишланмаларини тижоратлаштиришга амалий кўмак бериб келмоқда.

[gallery-14130]

“Креатив таълим” доирасида, шунингдек, қатор таълим муассасалари ва ишлаб чиқариш корхоналари ўртасида ҳамкорлик меморандумлари имзоланди. Энг истиқболли деб топилган ўндан ортиқ инновацион ғоя эгалари — талабалар ва тадқиқотчилар ташкилотчилар томонидан тақдирланди.

ЎзА фотомухбири
Сирож Аслонов олган суратлар