Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Навоийда фуқаро уйига антиқа ҳайвон меҳмон бўлганини айтмоқда
13:27 / 2021-05-11

Навоий вилояти Қизилтепа тумани “Қалай Азизон” маҳалласида истиқомат қилувчи фуқаро Қизилтепа тумани Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш инспекциясига телефон орқали ўзи яшаб турган хонадонга антиқа ҳайвон кириб қолганлиги тўғрисида хабар қилди.

Қизилтепа туман экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш инспекцияси инспекторлари воқеа жойига зудлик билан етиб борган ва ушбу ноёб ҳайвон “Қизил китоб”га киритилган олакўзан эканлиги аниқланган.

Маълумотларга кўра, олакўзан Қизилқум чўли, Устюрт ясси текислиги, Мирзачўл ва Қарши чўли, Ғарбий Тянь-шань ва Помир-Олой тоғ тизмаларининг тоғ ёнбағирлари ва юқори камарлари, Сурхондарёнинг қуйи қисмида кенг тарқалган. Қишлоқ хўжалиги мақсадида ерларнинг жадал ўзлаштирилиши оқибатида тур сони кескин камайган. Мирзачўл, Қарши чўлининг катта қисми ва Туркистон тоғининг ёнбағирларида ушбу тур жониворлар йўқолиб кетган. Ўзбекистонда тахминан 5 мингта атрофида сақланиб қолган.

Кўрилган чоралар натижасида “Қалай Азизон” маҳалласи хонадонига кириб қолган олакўзан инспекция инспекторлари томонидан табиат қўйнига қўйиб юборилди.

Эслатиб ўтамиз, бир неча кун олдин Термиз туманидаги хонадонлардан бирига ҳам олакўзан кириб қолгани ва у Термиз ҳайвонот боғига топширилганлиги тўғрисида хабар берилган эди.  

 

Абдували Бўриев, ЎзА