Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Навоийда фан олимпиадасининг якуний босқичи ғолиблари аниқланди
17:16 / 2021-05-24

Навоий вилоятида икки кун давом этган қорақалпоқ тили ва адабиёти, рус тили ва адабиёти, рус тили (таълим ўзбек ва қардош тилларида), қозоқ тили фанлари бўйича фан олимпиадасининг республика босқичи ўз ниҳоясига етди.

83 нафар ўқувчи, жумладан, қорақалпоқ тили ва адабиёти фанидан 6 нафар, рус тили ва адабиётидан 30 нафар, рус тили (таълим ўзбек ва қардош тилларида)дан 35 нафар, қозоқ тилидан 12 нафар ўқувчи иштирок этган олимпиада ҳақиқий билимдон ёшлар беллашувига айланди.

Якуний натижаларга кўра, энг билимли ўқувчилар сараланди.  

Хусусан, Қорақалпоқ тили ва адабиёти фанидан ғолиблик қорақалпоғистонлик ёшлар – 1-ўрин Ҳурлиман Жолдасбаева; 2-ўрин Зуҳра Базарбаева 3-ўрин Нилуфар Сапарбаевага насиб этди.

[gallery-2516]

Рус тили (таълим ўзбек ва қардош тилларида) фанидан 1-ўринни хоразмлик Мафтуна Эгамберганова эгаллаган бўлса, 2- ва 3-ўринни навоийлик Балауса Дуйсебаева ва Нодира Қаюмова эгаллади.

Қозоқ тили ва адабиёти фанидан 1- ва 2-ўринларни Қорақалпоғистон Республикасидан Балкумус Рейимбаева ва Гулжайна Сейдиллаева эгаллади, 3-ўринга Тошкент вилоятилик Айдана Меденова муносиб кўрилди.

Рус тили ва адабиёти фанидан 1-ўрин жиззахлик Комила Давлатовага, 2-ўрин Тошкент вилоятилик Лола Зуфаровага, 3-ўрин Тошкент вилоятилик Зимина Анастасияга насиб этди.

Ғолиблар диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланиб, олимпиаданинг барча иштирокчиларига махсус сертификатлар топширилди.

 

Абдували Бўриев, Сирож Аслонов (фото), ЎзА