Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Навоийда фан олимпиадаларининг вилоят босқичи ўтказилди
15:52 / 2023-12-04

ФОТОРЕПОРТАЖ

Навоий шаҳридаги 7-умумтаълим мактабида иккинчи гуруҳ фанларидан асосий олимпиаданинг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Олимпиадада она тили ва адабиёти, рус тили ва адабиёти, ўзбек тили, қозоқ тили, инглиз тили, немис тили, француз тили, тарих ва география фанлари йўналишида синовлар ташкил этилди. Унда шаҳар ва туман босқичларида ғолибликни қўлга киритган умумтаълим мактаблари, академик лицей ва касб-ҳунар мактабларининг 913 нафар 9-11-синф ўқувчиси иштирок этди.

[gallery-14883]

Синовларнинг шаффоф ва адолатли ўтишини таъминлаш, жараёнларни ота-оналарга, устозларга холис етказиш мақсадида жойларга кузатув камералари ўрнатилиб, барча жараёнлар тўғридан-тўғри кузатиб борилди.  

Сирож АСЛОНОВ(сурат),ЎзА