Навоийда эмлаш жараёни давом этмоқда
Бугунги кунга қадар Навоий вилоятида жами 6271 нафар киши COVID-19 га қарши эмланди.
Шундан 65 ёш ва ундан катталар 2589 нафарни, тиббиёт ходимлари эса 3682 нафарни ташкил этмоқда.
Эмлаш ишлари учун вилоятга Жаҳон Соғлиқни Сақлаш ташкилоти томонидан рўйхатга олинган 2 хил вакцинадан 38 600 доза олиб келинган.
Жумладан, Ҳиндистоннинг COVISHEILD вакцинасидан 19 000 доза ажратилган бўлиб, ушбу вакцина билан 9500 га яқин эмланувчини 2 маротаба, Хитойда ишлаб чиқарилган ZF-UZ-VAC2001 вакцинасидан 19 600 доза олиб келинган бўлиб, 6500 нафар аҳолини 3 маротаба эмлаш режалаштирилган.
Навоий вилоят СЭО ва ЖС бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Зафар Азимовнинг таъкидлашича, ҳозиргача эмлаш жараёнидан кейинги ножўя таъсирлар кузатилмаган.
Эмлаш жараёни вилоятда давом этмоқда.
А.Бўриев, ЎзА