ФОТОРЕПОРТАЖ
Мамлакатимизда туризм соҳасини стратегик даражага кўтариш, ички туризм хизматларини диверсификация қилиш ва ҳажмини кескин кўпайтириш, фуқароларни юртимиз туризм салоҳияти билан таништириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, Навоий вилоятида ҳам бу борада салмоқли ишлар бажарилмоқда.
[gallery-12996]
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Авто-мото туризм ассоциацияси билан ҳамкорликда амалга оширилган “DRIFT SHOW CARAVAN” лойиҳаси вилоятда туризм соҳасини жадал ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этади. Ушбу лойиҳани вилоятда амалга ошириш орқали қўшни давлатлар билан авто-мото туризми йўналишларида ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш, ўзаро дўстлик ва яқинлик муносабатларини мустаҳкамлаш, ёш авлод вакиллари орасида соғлом рақобатни шакллантириш, уларни спорт туризмига қизиқтириш, ўзаро маданий яқинлашувга эришиш мақсад қилинган.
Лойиҳа доирасида Навоий шаҳрида ўтказилган “Drift show”га республикамиз ҳудудидан 20 минг нафар аҳоли ташриф буюрди. Шоуда дрифтга мослашган 60 та автомобиль чиқиш қилди. Бундан ташқари, Хитой ҳамда Қирғизистон Республикасидан ташриф буюрган авто дрифтчиларнинг намойиши йиғилганларда катта таассурот қолдирди.
Сирож АСЛОНОВ(сурат),ЎзА