French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Навоийда далолатнома ёзувларини сканерловчи қурилма ишга тушди
19:45 / 2020-09-14

Мана шу янгиланишлар асосида Навоий вилояти ФҲДЁ архивида ҳужжатлардан нусха кўчириш учун замонавий сканерловчи қурилма ўрнатилди.


Паспорт йўқолганда, турмушга чиқиш ёки хорижда никоҳдан ўтиш учун зарурий ҳужжатларни тайёрлаш, меросни расмийлаштириш каби қатор ҳолатларда оилавий аҳволи ҳақидаги маълумотномаларни олиш учун фуқароларимиз ФҲДЁ бўлимлари архивларига борадилар.

Маълумки, архивда эса барча сақланмаларда қоғоз шаклда.

Авваллари бир ҳужжатни олиш учун 30 кун, яъни бир ой, уни излаш учун мутахассис камида 2 соат вақт кетказар эди.

Ана шундай оворагарчиликларни олдини олиш учун бугун ФҲДЁ архиви рақамлаштирилмоқда.

Энди фуқаролар кўп вақт кутиб қолмайди. Навбатлар юзага келмайди. Давлат хизмати кўрсатиш жараёнида инсон омилига барҳам берилади. Натижада, бюрократик ҳолатларнинг олди олинади.

Мана шу янгиланишлар асосида Навоий вилояти ФҲДЁ архивида ҳужжатлардан нусха кўчириш учун замонавий сканерловчи қурилма ўрнатилди.

Мазкур қурилма 5 сонияда ФҲДЁ далолатнома ёзувларини сканер қилинган тарздаги электрон кўринишини муҳрлайди. Германиядан келтирилган скайнерловчи қурилманинг ФҲДЁ электрон архивини рақамли кўринишга келтиришидаги аҳамияти эътирофлидир.

Чунки, ахборот тизимига далолатнома ёзувлари тўғрисидаги маълумотларни киритиш билан биргаликда, далолатнома ёзувларини сканер кўринишда ҳам киритиш лозим. Айни кунда Навоий вилояти ФҲДЁ архивида 2290500 та далолатнома ёзувлари сақланиб келинмоқда.

Шуни таъкидлаш жоизки,ФҲДЁ архивида мавжуд далолатнома ёзувлари йиғма жилд шаклига келтирилган.

Далолатнома ёзувларининг ҳар бир тури бўйича архив фонди китобида юритилган. Жорий давр ҳолатига кўра архивда ҳар бирида 250 тадан далолатнома ёзувлари киритилган китоб, яъни 9162 та далолатнома ёзувларининг йиғма жилди мавжуд.