Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Навоийда байрам тантаналари
12:12 / 2022-08-31

“Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!”

Навоий шаҳридаги маданият ва истироҳат боғида Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 31 йиллигига бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди.

Дастлаб вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Нормат Турсунов “Инсон қадри учун” тамойилига асосан амалга оширилаётган ишлар ҳақида тўхталиб, вилоят аҳлига самимий ва энг эзгу тилакларини билдирди.

Таъкидланганидек, бугунги кунга келиб вилоятда тараққиёт таянчи – тадбиркорлик субъектлари сони 22 655 тани ташкил этаётган бўлса, шундан 2 310 таси айнан жорий йил биринчи ярим йиллигида ўз фаолиятини бошлади.

Шунингдек, бугун тадбиркорлик субъектларининг ялпи ҳудудий маҳсулотдаги аҳоли жон бошига нисбатан ҳажми 7,1 миллион сўмни ташкил этмоқда ва бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 0,7 миллион сўмга кўп, демакдир.

2022 йил январь-июнь ойларида ишлаб чиқарилган ялпи ҳудудий маҳсулотнинг ҳажми 389 631 миллиард сўмни ташкил этди ва ўсиш суръати 2021 йилнинг дастлабки олти ойига солиштирганда 105,4 фоизга ошди.

[gallery-8594]

– Қулай ва жозибадор инвестициявий муҳит, экспортёр корхоналарни молиявий қўллаб-қувватлаш механизмларининг жорий этилиши маҳсулотлар экспорти ҳажми ошишига, номенклатураси ва географияси кенгайишига хизмат қилмоқда, – деди вилоят ҳокими. – Жумладан, вилоятнинг ҳудудий инвестиция дастури доирасида жорий йил дастлабки олти ойи давомида қиймати 366,4 миллиард сўмлик 177 та ҳудудий инвестиция лойиҳани ишга тушириш белгиланган эди. Амалда эса қиймати 501,5 миллиард сўмлик 267 та ҳудудий инвестиция лойиҳа ишга туширилгани вилоятимизда бу йўналишда ҳам ишлар жадал олиб борилаётганини англатади.

Айни пайтда вилоятда ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш мақсадида марказлашган манбалар ҳисобидан 101 та ижтимоий соҳа ва инфратузилма объектларида бунёдкорлик лойиҳалари амалга оширилмоқда. Шунингдек, “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида 22 та қишлоқ ва маҳаллалардаги 49 та ижтимоий соҳа объектлари янгича қиёфа касб этмоқда. Хусусан, 16 та мактаб, 12 та мактабгача таълим ташкилоти, 7 та тиббиёт муассасаси, 14 та маҳалла биноларида ҳамда 166 километр ичимлик суви, 364,4 километр электр, 24,5 километр табиий газ тармоқлари ва 186 километр ички йўлларда бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда.

Бундан ташқари, жорий йилда Кармана ва Қизилтепа туманларида “Янги Ўзбекистон” массивлари барпо этилиши бошлаб юборилган. Ушбу массивларда 620 та хонадонга мўлжалланган 26 та 5 қаватли уйлар ва барча зарур ижтимоий соҳа, инфратузилма объектлари қурилиши давом этмоқда.

Тантанали тадбирда она Ватан, истиқлол ва юрт тинчлигини тараннум этувчи қўшиқлар янгради ва йиғилганларга байрамона кайфият улашди.

 

Абдували Бўриев, Сирож Аслонов (сурат), ЎзА