Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Навоийда афғонистонлик инвестор давлат рўйхатидан ўтказилди
11:40 / 2021-09-18

Хорижлик инвестор афғонистонлик Раҳим Қули Абдул Вахобга Қизилтепа тумани Давлат хизматлари марказида “яшил йўлак” тамойили асосида давлат хизмати кўрсатилди.

Давлат хизматлари агентлиги Навоий вилояти бошқармаси матбуот хизматининг хабарига кўра, нефть маҳсулотлари экспорт-импорти савдоси билан шуғулланувчи инвестор “Erkin durmush” МЧЖга асос солиб, маҳаллий аҳолига янги иш ўринлари яратган.

Давлат хизматлари марказлари бугун том маънода тадбиркорларни ҳақиқий қўллаб-қувватловчи масканлардан бирига айланиб улгурди. Чунки бу ерда ҳужжатбозликка чек қўйилди. Фуқаролар биргина мурожаат билан тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтиб, фаолиятини бошламоқда.  

Айниқса, чет эллик ҳамкорлар учун бу ғоятда қулай бўлдики, бизнес фаолиятини давлат рўйхатидан ўтказишга маҳаллий ҳамкорлар каби хорижлик ишбилармонларга ҳам узоғи билан 30 дақиқа вақт кифоя.  

Шу кунга қадар Навоий вилоятида давлат хизматлари марказлари томонидан 3300дан ортиқ хорижлик ишбилармон, 10 дан ортиқ хорижий корхона фаолияти давлат рўйхатидан ўтказилган.

Абдували Бўриев, ЎзА