Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Навоийда 69 минг 44 фуқаро коронавирус инфекциясига қарши эмланди
14:51 / 2021-06-09

Шу кунларда юртимизнинг барча ҳудудларида коронавирус инфекциясига қарши эмлаш ишлари амалга оширилмоқда.

Бу жараён Навоий вилоятида ҳам уюшқоқлик билан ташкил этилган. Жумладан, Ҳиндистоннинг “COVISHEILD” вакцинасидан 21 минг 900, “ZF-UZ-VAC2001» вакцинасидан 102 минг 400, «Спутник-V” вакцинасидан эса 3 минг 300 доза олиб келинган.

Вилоятда коронавирус инфекциясига қарши эмлаш ишлари жорий йилнинг 1 апрелидан бошланиб, бугунги кунда вилоятнинг 12 та ҳудудида ташкил қилинган 130 та эмлаш пунктида ўтказилмоқда.

Мавсум бошидан буён 69 минг 44 фуқаро эмланди, шундан 42 минг 78 нафар фуқарода 1-тур, уларнинг орасидан 26 минг 679 нафари 2-тур эмлаш дозасини олган.

– Вилоятга ажратилган 21 900 доза “COVISHEILD” вакцинасидан ҳозирги кунгача 10 минг 226 нафар аҳоли 2 маротаба эмланиб, эмлаш курсини тўлиқ тугатди, – дейди Навоий вилоят СEО ва ЖС бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Зафар Азимов. – “ZF-UZ-VAK2001» коронавирус вакцинаси билан 34 минг 133 нафар фуқаро 3 маротаба эмланиши керак эди. Шундан 30 минг 256 нафари 1-тур дозасини олган, уларнинг орасидан 16 минг 205 нафари 2-тур дозаси, 287 нафари эса 3-тур дозасини олиб, эмлаш курсини тугатган.

Вилоятга ажратилган 3 минг 300 доза «Спутник-V” вакцинаси билан 1-тур дозани 928 нафар фуқаро, шулардан 248 нафари эса 2-тур дозасини олиб бўлди.

Шу кунга қадар 69 минг 44 нафар эмлаш жараёнлари ўтказилган фуқаронинг 18 минг 588 нафари 65 ёшдан ошган, 19 минг 947 нафари эса тиббиёт ходимлари, 8 минг 603 нафари сурункали касалликлар билан оғриганлар, 12 минг 534 нафари халқ таълими тизими ходимлари, 4 минг 490 нафари мактабгача таълим муассасалари ходимлари, 4 минг 723 нафари эса ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари бўлса, қолган 159 нафари чет давлатлардан ташриф буюрган талабалар ва болалар оромгоҳларида фаолият олиб борувчи тарбиячилардир.

Бугунги кунда вилоятда «Спутник-V” вакцинасидан 1 тур учун 1472 доза, 2 тур учун 652 доза, “ZF-UZ-VAС2001» вакцинасидан эса 55000 доза захира мавжуд.

 

Абдували Бўриев, ЎзА