Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Навоийда 651 та объект аҳолига ҳам, давлатга ҳам фойда келтирмаяпти
15:48 / 2021-02-06

Навоийда Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази вилоят ҳудудий бошқармасида амалга оширилаётган ишлар сарҳисобига бағишланган матбуот анжумани ташкил этилди.

Унда ҳудудий бошқарма бошлиғи Акмал Шарипов ўтказилаётган хатлов натижасида бўш турган объектларни аниқлаш ва улардан самарали фойдаланишни ташкил этиш юзасидан амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот берди. Президентимизнинг 2020 йил 1 июлдаги «Бўш турган давлат объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш ва ахборот коммуникация технологияларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ижроси доирасида амалга оширилаётган ишлар таҳлили қилинди.

Вилоятдаги мулкчилик шаклидан қатъий назар барча нотурар объектлар бўйича ялпи хатлов ишлари олиб борилмоқда. Бугунги кунга қадар жами 7 131та объект ўрганилиб, 651та объект бўш турганлиги ва самарасиз фойдаланилаётганлиги маълум бўлди. Натижада бўш турган давлат мулки объектларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш мақсадида, 2020 йилнинг 19 октябрида «Вилоятдаги бўш турган давлат мулки объектлари ва фойдаланилмаётган ер майдонларидан келгусида самарали фойдаланишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» вилоят ҳокимининг қарори қабул қилинди.

Қарорга асосан, вилоят ҳудудида жойлашган ижтимоий соҳа муассасаларининг бўш турган 27та давлат мулки объектлари ва ер майдонлари келгусида самарали фойдаланиш мақсадида туман(шаҳар) ҳокимликлари балансига ўтказилди.

Вазирлик ва идоралар тасарруфидаги 41та бўш турган давлат мулки объекти 82та лотларга бўлинган ҳолда "E-ijro auksion" электрон савдо майдончаси орқали ижарага бериш учун аукционга чиқарилди.

Бир неча йиллардан буён фойдаланилмаётганлиги ва қаровсиз ҳолга келган яроқсиз 7та давлат мулки объектини ваколатли ташкилот хулосасига асосан бузилиши ва бузишдан бўшаган ер майдонларини маҳаллий ҳокимликлар захирасига олиб, ўрнатилган тартибда тадбиркорлик субъектларига сотиш каби вазифалар амалга оширилиши белгиланган.

Бўш турган нодавлат секторга тегишли объектлардан самарали фойдаланиш ва тезкор хўжалик фаолиятига жалб этиш юзасидан вилоятда 2020 йил давомида жами 835та хусусий мулк объектларига нисбатан 9,1 млрд. сўм оширилган солиқ ставкалари қўлланилиб, 596 миллион сўм ундирилди. Бунинг натижасида 341та хўжалик юритувчи субъектларнинг фаолияти тикланишига эришилди.

Вилоятда 1043та ижтимоий соҳа объекти хатловдан ўтказилиб, шундан 51тасида 28 гектар ортиқча ер майдони аниқланиб, туман ҳокимликлари захирасига олиш ва тадбиркорлик субъектларига сотиш бўйича маҳаллий ҳокимиятлар қарори қабул қилинди.

Шунингдек, давлат мулки бўлган бўш турган объектларни "E-ijro auksion" ягона электрон-онлайн савдо майдончаси орқали ижарага бериш бўйича 2020 йил мобайнида вилоят ҳудудида мавжуд бўш турган нотурар жойларни аниқлаш мақсадида хатловлар ўтказилди. Жумладан, 796 таси тадбиркорларга мақсадли ижарага берилди, 71та объектни эса ижарага бериш мақсадида белгиланган тартибда эълон берилган. Ижарага берилган давлат мулкларидан 2 миллиард 416 миллион сўм маблағ туширилди.

Матбуот анжуманида ҳудудий бошқарма томонидан келгусида амалга оширилиши лозим бўлган режалар ҳақида ҳам маълумот берилиб, ОАВ ходимларини қизиқтирган саволларга жавоблар қайтарилди.

[gallery-1043]

Абдували Бўриев,

Сирож Аслонов (сурат),

ЎзА