Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Навоийда 5 кунлик медиа форум бўлиб ўтди
19:21 / 2022-03-30

ФОТОРЕПОРТАЖ

Навоий вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси ва “Навоий кон-металлургия комбинати” акциядорлик жамияти ҳамкорлигида ташкил этилган “Миллий журналистика: анъаналар давомийлиги ва замонавийлик” мавзусида 5 кунлик республика медиа форуми бўлиб ўтди.

Форум доирасида Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ҳамда барча вилоятлардан газета, телевидение ва интернет журналистикаси соҳасида фаолият юритаётган 100 нафарга яқин ижодкор иштирок этди.

Форум иштирокчилари “Фарҳод” маданият саройида жойлашган “НКМК тарихи музейи”да бўлиб, унинг фаолияти билан яқиндан танишдилар.

[gallery-6370]

5 кун давом этган форум доирасида ОАВ вакиллари учун Кармана туманидаги Қосим Шайх ва Деҳгароний ёдгорликларига, Нурота туманидаги “Чашма” тарихий мажмуасига саёҳат уюштирилди.

Форум иштирокчилари “Навоий кон-металлургия комбинати” АЖ Марказий кон бошқармасига қарашли 7-гидрометаллургия заводи ва “Мурунтов” конига ҳам ташриф буюрди.

Форум кунлари вилоятда фаолият юритаётган 9 та туман газеталари таҳририятларига “YURIDA-ORFO” компьютер дастурини бепул ўрнатиш учун сертификатлар ва Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмасига Навоий вилоятидан қабул қилинган янги аъзоларга гувоҳномалар топширилди.

Шунингдек, форум доирасида тадбир иштирокчилари ва навоийлик ёш ижодкорлар учун бир қатор марказий нашрлар бош муҳаррирлари, устоз журналистлар томонидан маҳорат дарслари ташкил этилди.

Сирож АСЛОНОВ (сурат), ЎзА