Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Навоийда 21 минг 357 истеъмолчи вақтинча газсиз қолди
15:33 / 2020-04-28

Таъмирлаш ишларига 100 нафарга яқин ходим, монтаж бригадалар ва 15 тадан ортиқ техника жалб этилган.


Жорий йилнинг 27 апрель куни юртимизнинг кўплаб ҳудудлари, жумладан, Навоий вилоятида ҳам об-ҳаво кескин ўзгариб, кучли шамол ва ёғингарчилик кузатилиши оқибатида воҳанинг айрим ҳудудларидаги газ қувурларига жиддий шикаст етди.

Шу боис, Навбаҳор ва Конимех туманлари истеъмолчилари тўлиқ, Қизилтепа ва Кармана туманларининг айрим ҳудудлари, шунингдек, Навоий шаҳри “Тинчлик” қўрғонидаги дала ҳовлиларидаги истеъмолчилар учун табиий газ таъминоти вақтинча узилди. Жумладан, Конимех туманида 5025 та, Навбаҳор туманида 10 минг 82 та, Қизилтепа туманида 3 минг 600 та, Кармана туманида 2 минг 500 та, Навоий шаҳрида 150 та, жами 21 минг 357 истеъмолчи вақтинча газсиз қолди. Бу ҳақда, “Ҳудудгаз Навоий” масъулияти чекланган жамияти матбуот хизмати хабар бермоқда.

photo_2020-04-28_15-32-08.jpg

Табиий офат етказган талафот ва зарарни бартараф этиш, юзага келган ноқулайликларни зудлик билан бартараф этиш мақсадида, “Ҳудудгаз Навоий” масъулияти чекланган жамияти томонидан махсус ишчи гуруҳи ташкил этилиб, мазкур ҳудудларда табиий газ таъминотини қайта тиклаш бўйича барча зарурий чоралар кўрилмоқда. Бугун кун якунига қадар ҳудудларда табиий газ таъминотини тўлиқ тиклаш режалаштирилган.

Таъмирлаш ишларига 100 нафарга яқин ходим, монтаж бригадалар ва 15 тадан ортиқ техника жалб этилган.