Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Навоийда 18 та ОАВдан 37 нафар вакил аккредитациядан ўтказилди
09:29 / 2021-10-15

Навоий шаҳридаги “Ёшлар маркази”да 5-Навоий округ сайлов комиссиясининг навбатдаги матбуот анжумани ўтказилди.

5-Навоий ОСК аъзолари ҳамда вилоятдаги ОАВ вакиллари иштирок этган матбуот анжуманида комиссия раиси Нормурод Исоқов ҳисобот даврида амалга оширилган ишлар, тарғибот-ташвиқот жараёнлари тўғрисида ахборот берди.

Таъкидланганидек, яқинлашиб келаётган муҳим сиёсий жараён – Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш мақсадида комиссия томонидан вилоятдаги корхона, ташкилотлар, давлат ва нодавлат муассасаларнинг меҳнат жамоалари билан учрашувлар ўтказилиб, давра суҳбатлари ташкил этилди.

Меҳнат жамоалари билан бўлиб ўтган учрашувларда сайлов кампанияси бошланган кундан шу даврга қадар вилоятда амалга оширилган ишлар, тарғибот тадбирлари ва сайловга тайёргарлик жараёнлари хусусида маълумот берилди. Сайлов жараёнини тартибга солувчи асосий қонун ҳужжатлари, сайлов қонунчилигида қабул қилинган ўзгаришлар, ҳар бир фуқаро, ўз конституциявий ҳуқуқидан фойдаланиш тартиб-қоидалари ҳақида атрофлича тўхталиб ўтилди.

Матбуот анжуманида ОАВ вакилларини аккредитациядан ўтказишнинг бугунги ҳолати хусусида ҳам маълумот берилди. Маълум қилинишича, вилоятда аккредитациядан ўтганларнинг умумий сони 37 нафар бўлиб, ушбу журналистлар 18 та ОАВнинг вакиллари ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи участка сайлов комиссияси календарь режасига асосан, 14 октябрдан бошлаб муддатидан олдин овоз бериш жараёни бошланди. Ушбу жараён сайловга 3 кун қолганда тўхтатилади. Шунингдек, участка сайлов комиссиялари жойлашган биноларни белгиланган тартибда жиҳозлаш ишлари якунланди.

Марказий сайлов комиссияси томонидан ҳар бир тумандан биттадан участка сайлов комиссияси танлаб олиниб, онлайн видоекузатув тизими жорий этилди. Бу тизимнинг афзаллиги сайлов жараёнларини бевосита жонли тарзда Марказий сайлов комиссиясига ва “Ўзбекистон 24” телеканали эфирлари орқали узтиш имконияти бор. Аҳамиятлиси, ушбу жараёнларни бутун дунёга трансляция қилиш мумкин.

Календар режага асосан, 19 октябрдан бошлаб сайловчиларнинг ягона электрон рўйхатидан сайловчиларнинг охирги рўйхатини чоп этиш ва сайлов кунига тайёргарлик кўриш, сайлов бюллетенларини икки нафар комиссия аъзоси томонидан имзоланиб, муҳрланиш жараёнлари бошланади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови жараёнида талабаларнинг фаол иштирокини таъминлаш, сайловга оид билимларини ривожлантириш ҳамда уларга ватанимиз равнақи йўлида амалга оширилаётган ислоҳотлар моҳиятини етказиш мақсадида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ташаббуси билан “Сайлов – 2021: Келажагинг учун овоз бер!” шиори остида “Тарғибот поезди” лойиҳасига старт берилди.

Ушбу “Тарғибот поезди” лойиҳаси доирасида Тошкент шаҳридан келган бир гуруҳ профессор-ўқитувчилар бошчилигидаги иқтидорли талабалардан иборат тарғибот гуруҳи аъзоларининг навоийлик талабалар билан сайлов янгиликлари, унга киритилган ўзгаришлар, сайлов тўғрисида қабул қилинган кодекс бўйича мулоқоти бўлиб ўтмоқда.

Матбуот анжуманида ОАВ вакиллари ўзларини қизиқтирган саволларга округ сайлов комиссияси аъзоларидан атрофлича жавоблар олди.

Абдували Бўриев, ЎзА