Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Навоийда 178 нафар фуқаро карантинга олинди
19:34 / 2020-03-18

Бугун – 18 март куни Миср давлатидан 178 нафар мамлакатимиз фуқаролари Навоий халқаро аэропортида кутиб олиниб, Кармана тумани ҳудудидаги Навоий кон-металлургия комбинатига қарашли соғломлаштириш марказига жойлаштирилди.

Карантин кузатувига олинганларнинг 50 нафарини эркаклар, 90 нафарини аёллар ва 40 нафарини болалар ташкил этиб, улар орасида иситма қилган ва бошқа шикоятлари бўлганлар йўқ.

Барча йўловчилар 14 кунлик карантин кузатувига олиниб, уларга махсус тайёргарлик ўқувларидан ўтган 60 нафар тиббиёт ходимлари бириктирилди.

Соғломлаштириш марказига жойлаштирилган барча юртдошларимизнинг белгиланган муддатда зарур тиббий муолажалар, шахсий гигиена ва ҳимоя воситалари ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари билан узлуксиз таъминланиши ташкил этилган.

Вақтинча карантин муддати тугагач барча юртдошларимиз ўз вилоятлари – яшаш манзилларига тегишли тартибда кузатиб қўйилади.

Навоий вилояти ҳокимлиги
Ахборот хизмати