Навоийда 16 нафар масъул шахс жаримага тортилди
Табиат ресурслари вазирлиги Навоий вилояти бошқармасининг давлат инспекторлари томонидан “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида экилган дарахт ва бута кўчатларнинг ҳолати юзасидан ўрганиш ўтказилди.
Бошқарма Ахборот хизмати хабарига кўра, ўрганиш давомида Учқудуқ, Хатирчи, Конимех, Қизилтепа туманлари, Зарафшон ва Навоий шаҳарларида масъул шахслар томонидан 2022 йил куз ва 2023 йил баҳор мавсуми давомида экилган дарахт кўчатлари парваришига эътибор қаратилмаганлиги ва суғорилмаганлиги аниқланган.
Ўз вақтида суғорилмаган, агротехник тадбирлар амалга оширилмагани оқибатида дарахт ниҳоллари қуриб қолган. Давлат инспекторлари томонидан 16 нафар масъул шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 79-моддаси 3-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 52,5 миллион сўм миқдорда жарима белгиланди.
А.Бўриев, ЎзА