Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Навоийда 12 январдан бошлаб 230 та мактабда дарслар бошланади
11:20 / 2023-01-11

Шу кунларда кенг жамоатчилик томонидан юртимиздаги аномал совуқ сабабли мактабларда дарс жараёнларининг бошланиши юзасидан турли фикрлар илгари сурилмоқда.

Навоий вилоятида эса 12 январдан бошлаб 230 та мактабда дарслар бошланади.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати хабарига кўра, Навоий шаҳридаги 21 та, Кармана туманидаги 32 та, Навбаҳор туманидаги 37 та, Қизилтепа туманидаги 43 та, Нурота туманидаги 11 та, Конимех туманидаги 14 та, Хатирчи туманидаги 72 та мактабда қишки таътилдан кейинги дарсларга рухсат берилган.

Олис чўл, тоғ ва тоғолди ҳудудларида жойлашган 133 та мактабда эса дарслар 2023 йилнинг 16 январидан давом эттирилади.

Вилоятдаги олий таълим муассасаларида эса ўқиш бугун, 11 январдан бошланди.

 

А.Бўриев, ЎзА