Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Навоийда 101 гектарлик боғ ташкил этилмоқда
09:24 / 2024-11-25

Бугун юртимизнинг барча ҳудудларида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида кўчат экиш ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда.

Кеча мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёев Тошкент атрофида “яшил белбоғ” барпо этиш доирасидаги дарахт экиш тадбирида иштирок этди. Тадбирни видеоалоқа орқали Қорақалпоғистон Республикаси ва барча вилоятлар жамоатчилиги ҳам кузатди.  

Жумладан, Навоий вилояти Қизилтепа туманининг Маликобод маҳалласида янги барпо этилаётган “Алишер Навоий” боғида барча туман ва шаҳар ҳокимлари, вилоят фаоллари, нуронийлар, ёшлар, депутатлар ва кенг жамоатчилик жам бўлиб, биргаликда манзарали дарахт кўчатлари экилди.  

Мазкур боғнинг умумий майдони 101 гектар бўлиб, “Янги Ўзбекистон” массиви рўпарасида қад ростлайдиган яшил ҳудудга 100 минг туп кўчат экилади.  

Вилоят Экология бошқармаси тақдим этган маълумотга кўра, жорий йил кузги мавсумда 5 миллион 621 минг дона дарахт ва бута кўчатлари экиш режалаштирилган.  

А.Бўриев, ЎзА мухбири