ФОТОРЕПОРТАЖ
“Навоийазот” акциядорлик жамиятида “Очиқ эшиклар куни” ўтказилди.
Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Навоий вилояти бўлими, Ёшлар иттифоқи Навоий вилояти Кенгаши, “Ёшлар - келажагимиз” жамғармаси Навоий вилояти филиали ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда жамоатчилик вакиллари, ёшлар ва ОАВ вакиллари иштирок этди.
Тадбир доирасида дастлаб иштирокчилар учун корхона ишлаб чиқариш жараёнларига пресс-тур ташкил этилди.
Шундан сўнг корхона фаоллар залида ташкил этилган тадбирда сўзга чиққанлар томонидан “Навоийазот” АЖда очиқлик ва шаффофликни таъминлаш борасидаги ишлар, коррупция ҳолатларининг олдини олиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар юзасидан маърузалар тингланди.
[gallery-26741]
Журналистларнинг саволларига масъуллар томонидан батафсил жавоблар қайтарилди.
Сирож АСЛОНОВ (сурат, видео), ЎзА