Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Навоийазот” АЖ валюта савдо майдончасига маҳсулотларни қўйишни бошлади
15:45 / 2020-01-29

“Навоийазот” акциядорлик жамияти “ЎзРТХБ” жамиятининг валюта савдо майдончасига ПВХ ва аммиакли селитра маҳсулотларини қўйишни бошланди.


“Навоийазот” акциядорлик жамияти “ЎзРТХБ” жамиятининг валюта савдо майдончасига ПВХ ва аммиакли селитра маҳсулотларини қўйишни бошланди. Хусусан, биржа орқали экспортга сотиш учун ПВХ-С-6346-М маркали суспензияланган поливинилхлоридни экспортга сотиш учун биржа шартномаси очилди.

“ЎзРТХБ” акциядорлик жамиятининг матбуот хизматидан маълум қилишларича, шартнома шартларига мувофиқ товар лотининг бошланғич нархи 1000 долларни ташкил қилади. Бунда битта лот бир тоннага тенг.

Поливинилхлорид универсал полимер бўлиб, ундан кўплаб буюмлар тайёрланади. Ушбу хомашёдан турли пластик профиллар, қувур пластиклари, листлар, қувурлар, плёнка турлари, сунъий тери, пойабзал пластиклари ва мебель қирраларини ишлаб чиқаришда фойдаланилади.

Экспортга мўлжалланган иккинчи шартнома “Б” маркали аммиакли селитра учун очилган бўлиб, бошланғич баҳоси бир товар лоти учун 12 285 доллар. Бунда битта лот 63 тоннани ташкил қилади. Шунда бир тонна учун 195 доллар қўйилган.

Мутахассислар “ЎзРТХБ”нинг валюта савдо майдончасида сотилаётган товарлар номенклатурасини кенгайтирилиши маҳаллий маҳсулотларимизни хорижий бозорларга олиб чиқишда бозор механизмларини янада ривожланишига кўмак беради.

Биржа савдоларида иштирок этиш учун биржада аккредитация ўтиш ва “ЎзРТХБ” АЖнинг брокери билан шартнома тузишнинг ўзи кифоя.

Қайд этиш керакки, 2019 йил 28 декабрда Президентимиз “Навоийазот” акциядорлик жамиятида барпо этилаётган янги корхоналар қурилиши билан танишиб чиққан эди.