Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Навоийазот” АЖ: ишлаб чиқариш ҳажми ортмоқда
08:31 / 2023-05-27

Мамлакатимизда ҳар йили май ойининг охирги якшанбаси “Кимёгарлар куни” сифатида кенг нишонланади. Ушбу кун муносабати билан “Навоийазот” акциядорлик жамиятида байрам тадбири ташкил этилди.

“Ўзкимёсаноат” АЖ бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари – корхона бош директори Одил Темиров, Навоий шаҳар ҳокими Муратхан Эгамқулов сўзга чиқиб, тизимда амалга оширилаётган ислоҳотлар, уларнинг самараси ҳақида тўхталди.  

Мамлакатимизда етакчи бўлган “Навоийазот” акциядорлик жамияти бугунги кунда жадал ривожланмоқда. Корхона ишлаб чиқаришни техник қайта жиҳозлаш ва реконструкция қилиш, замонавий, экологик тоза технологияларни жорий этиш, янги истиқболли бозорларни забт этиш орқали минтақада ўз ўрнини мустаҳкамламоқда. Таъкидлаш ўринлики, мамлакатимизда тайёрланаётган минерал ўғитларнинг 43,2 фоизи айнан навоийлик кимёгарлар ҳиссасига тўғри келади.

Бугунги кунда корхонада фаолият олиб бораётган 8700 нафардан зиёд кимё саноати ходимларининг 3500 нафардан ортиғини хотин-қизлар, 1500 нафарини 30 ёшгача бўлган ёшлар ташкил этади.  

Ҳозирги кунда бу ерда 70 турдан ортиқ кимёвий маҳсулот ва минерал ўғитлар ишлаб чиқарилади. Уларнинг 21 тури Европанинг 15 га яқин, Осиёнинг 10 дан ортиқ мамлакатларига экспорт қилинмоқда.

2022 йилда “Навоийазот” АЖ негизида сульфат кислотаси ҳамда карбамид-формальдегид смоласи ишлаб чиқариш лойиҳаси ишга туширилди.

2022 йилда маҳсулот ишлаб чиқариш бўйича ўсиш суръати 2021 йилга нисбатан 105,1 фоизни ташкил этди. Инвестиция дастури доирасида 147 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағ ўзлаштирилиб, 100 га яқин янги иш ўрни яратилди.

Тадбирда бир гуруҳ соҳа фидойилари “Фахрий ёрлиқ”, “Ташаккурнома” ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

А.Бўриев, ЎзА