Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Навоий вилоятига россиялик ишбилармонлар ташриф буюрди
20:26 / 2022-12-16

Бугун Навоий вилояти ҳокими Нормат Турсунов Россия Федерациясининг Омск вилояти губернатори Анатолий Бурков раҳбарлигидаги делегацияни қабул қилди.

Омск вилояти вазирлик ва идоралари, ишбилармон доиралари вакиллари иштирок этган учрашувда икки мамлакат ўртасидаги ҳудудлараро алоқаларни ривожлантириш истиқболлари, хусусан, савдо-иқтисодий, инвестициявий, аграр, таълим ва маданий-гуманитар соҳаларда ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш учун шартнома ва битимларни тайёрлаш масалалари муҳокама қилинди. 

Жумладан, Н. Турсунов меҳмонларга вилоятнинг иқтисодий ва инвестициявий салоҳияти, интермодал логистика имкониятлари, аграр соҳада амалга оширилаётган лойиҳалар ҳақида қисқача сўзлаб берди.  

Ўз навбатида Омск вилояти губернатори ўзаро ҳамкорлик ҳар иккала томон учун манфаатли бўлишини таъкидлаб, Навоийга кўп сонли делегация билан келишдан мақсад ҳам аниқ истиқболли келишувларга эришиш эканлигини қайд этди.  

Омск делегацияси вакилларининг кун тартибидан "Навоий" эркин иқтисодий зонасидаги йирик объектлар, "Zarafshan Grand Boglari“ иссиқхона хўжалиги, "Navpromlitmash", "Tiancheng Stone", "Gidro-Stanko-Servis" корхоналарининг ишлаб чиқариш жараёнлари ҳамда Навоий давлат педагогика институти ва Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети фаолияти билан танишиш масалалари ўрин олган.  

Эслатиб ўтамиз, иккала ҳудуд раҳбарлари жорий йил апрель ойида пойтахтимизда бўлиб ўтган «ИННОПРОМ. Марказий Осиё» халқаро саноат кўргазмаси доирасида учрашиб, ўзаро савдо-иқтисодий ва инвестициявий соҳалардаги амалий ҳамкорликни йўлга қўйиш ҳамда маданий-гуманитар алоқаларни ривожлантириш борасида музокаралар олиш боришганди.  

Бектемир Пирнафасов,  

Навоий вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари.