English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Навоий вилоятидаги энг ибратли оила
15:05 / 2023-05-16

Навоий вилояти Маънавият ва маърифат марказида Халқаро оила куни муносабати билан вилоят ҳокимлиги, Оила ва хотин-қизлар бошқармаси ҳамда бошқа қатор ташкилотлар ҳамкорлигида “Янги Ўзбекистоннинг ибратли оиласи” республика кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Тадбир аввалида сўзга чиққанлар мамлакатимизда оилаларни қўллаб-қувватлаш ва мустаҳкамлаш, оилалардаги ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, унинг жамиятдаги ўрни, роли ва нуфузини ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида тўхталиб, Президентимизнинг 2022 йил 7 мартдаги “Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги фармони бу борадаги ишларни тизимли йўлга қўйишда дастуриламал бўлаётганлигини таъкидлади.

Танловда шаҳар ва туманларда биринчиликни қўлга киритган 11 нафар оила вакиллари ўзаро куч синашди. Якуний натижаларга кўра, танловда 2-ўринни зарафшонлик Мардоновлар оиласи ва 3-ўринни Кармана туманидан Содиқовлар оиласи эгаллади. 1-ўрини қўлга киритган хатирчилик Эшназаровлар оиласи танловнинг республика босқичида иштирок этадиган бўлди. Барча ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан муносиб тақдирланди.  

А.Бўриев, ЎзА