Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Навоий вилоятида содир этилган 177 та йўл транспорт ҳодисасида 63 киши вафот этган
16:35 / 2020-11-13

Жорий йилнинг ўтган 9 ойи мобайнида Навоий вилояти ҳудудида жами 177 та йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилиб, ушбу ҳодисаларда ҳалок бўлган фуқаролар сони 63 нафарни, жароҳатланганлар эса 137 нафарни ташкил этган.

Вилоят ИИБ ЙҲХБ матбуот хизмати берган маълумотга кўра, бу ўтган йилги кўрсаткичларга нисбатан 6 тага камайган. Бироқ, шу билан бир қаторда, йўл-транспорт ҳодисалари шаҳар-туманлар кесимида 2019 йилги кўрсаткичлар билан солиштирилганда Навоий шаҳри ва Хатирчи туманида 7 тага, Қизилтепа туманида 1 тага, Конимех туманида 6 тага ошган.

Ушбу кўнгилсиз ҳодисаларнинг келиб чиқиш сабаблари таҳлил қилинганда, тезликни белгиланган меъёридан ошириш, пиёдалар йўлкасида пиёдага йўл бермасдан ҳаракатланиш, маст ҳолда транспорт воситасини бошқариш, қарама-қарши йўналишга чиқиб қувиб ўтиш, чарчоқ туфайли рулда ухлаб қолиш, сетофор ишораларига риоя килмаслик ташкил этган.

Ўз навбатида, пиёда ва велосипедчилар иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисалари 51 фоизни ташкил этган.

Абдували Бўриев, ЎзА