Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Навоий вилоятида соат 12:00 га қадар умумий сайловчиларнинг 56,5 фоизи овоз бериб бўлди
15:18 / 2023-07-09

5-Навоий округ сайлов комиссиясида комиссия раиси Назира Тоғаева иштирокида брифинг бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига сайлов жараёнлари вилоятдаги 413 сайлов участкасида эрталаб соат 08:00 дан бошланди.

Вилоятда жами 635 минг 793 нафар сайловчи рўйхатга олинган бўлиб, уларнинг 51 фоизини аёллар ташкил этади. Ногиронлиги бор сайловчилар сони 16 минг 309 нафар, 70 ёшдан юқори бўлган кекса сайловчилар эса 31 минг 396 нафарни ташкил этади. Бу йилги сайловда 18-30 ёшдаги ёшлар 157 минг 316 нафарни ташкил этиб, шундан 5 минг 710 нафари илк бор сайловда иштирок этмоқда. Шунингдек, 13 минг 590 нафар сайловчи муддатдан олдин овоз берган.  

[gallery-12666]

Вилоятдаги 22 сайлов участкаларида сайлов жараёнларини онлайн кузатиш имконияти мавжуд. Вилоятнинг олис ҳудудларида яшовчи фуқароларнинг сайловда иштирок этишлари учун ҳам қулай шароитлар яратилган.  

Бугун соат 12:00 га қадар вилоятдаги сайлов участкаларига жами 359 минг 945 нафар сайловчи келиб, ўзи истаган номзодга овоз берди. Бу умумий сайловчиларнинг 56,5 фоизини ташкил этади.  

Шунингдек, Навоий вилоятида сайловга тайёргарлик кўриш ва бевосита овоз бериш жараёнларини кузатиш учун хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотларнинг вакиллари ташриф буюрган. Улар айни дамда сайлов участкаларида бўлиб, жараёнларни кузатмоқда.

Сайлов жараёнлари вилоятда уюшқоқлик билан давом этяпти.  

Абдували Бўриев, Сирож Аслонов (сурат), ЎзА.