Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Навоий вилоятида олий тоифали ўқитувчилар улуши 14, биринчи тоифали ўқитувчилар улуши эса 24,5 фоизга ошди
15:19 / 2023-09-28

1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни

Юртимизда ўқитувчилар мақомини янада ошириш, уларни ҳар томонлама рағбатлантириш чора-тадбирларига алоҳида эътибор қаратилаётгани ўз амалий натижасини бермоқда.  

Бугунги кунда Навоий вилоятидаги умумтаълим мактабларида 20 мингдан ортиқ фан ўқитувчилари ёш авлод таълим-тарбияси йўлида сидқидилдан меҳнат қилмоқда.

2017-2022 йилларда мактаблардаги педагогларнинг 7,5 фоизи ўрта махсус маълумотли ўқитувчилардан иборат бўлиб, олий маълумотли ўқитувчилар етишмас, педагогларнинг бор-йўғи 2 фоизи олий, 10,5 фоизи эса биринчи тоифага эга эди. 2023 йилга келиб ўрта махсус маълумотли ўқитувчилар сони 3,5 фоизга, ўқитувчиларга бўлган эҳтиёж 4 фоизгача камайишига эришилди. Олий тоифали ўқитувчилар улуши 14 фоизга, биринчи тоифали ўқитувчилар улуши эса 24,5 фоизга ошди.

Бундан ташқари вилоятдаги 1 769 нафар чет тили фани ўқитувчиларининг 1 397 нафари миллий ва халқаро сертификатга эга бўлиб, сертификатларга эга бўлганлар  улуши 30 фоиздан 80 фоизга етди.

[gallery-13770]

Сирож Аслонов (сурат), ЎзА