French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Навоий вилоятида маҳсулотлар белгиланган тартибда назоратдан ўтказилиб, зарарсизлантирилмоқда
10:45 / 2021-05-05

Навоий вилояти Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси ва Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги вилоят бошқармаси ҳамкорлигида ОАВ вакиллари учун “Zarafson Golden Group"” МЧЖга тегишли уч гектарлик иссиқхона ва Навоий халқаро аэропортининг “CARGO” юк терминалидаги ўсимликлар карантини чегара масканига пресс-тур ташкил этилди.

“Zarafson Golden Group"” МЧЖга тегишли уч гектарлик иссиқхонада гидропоника усулида, яъни тупроқсиз махсус жиҳозланган шароитда сувда эритилган озуқа моддалари ёрдамида помидор маҳсулотлари етиштирилмоқда.  

Айни пайтда иссиқхонада 50 нафарга яқин ёшлар ва хотин-қизлар бандлиги таъминланган. Маҳсулот инспекция билан ҳамкорликда фитосанитар талабларга мувофиқ равишда етиштирилиб, хориж бозорлари, хусусан, Россия, Қозоғистон каби бир қатор мамлакатларга экспорт қилинмоқда. Ҳозирда иссиқхонада гектарига 250 тонна экологик тоза ва сифатли помидор ҳосили йиғиштириб олинмоқда.  

– Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 13 октябрдаги “Ўсимликлар карантини бўйича давлат хизмати фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига кўра, Ўсимликлар карантини илмий тадқиқот маркази томонидан 18 турдаги 1200 дона ферамон тутқичлар етказиб берилди, – дейди инспекция инспектори Охун Облоқулов. – Ушбу ферамон тутқичлар ўсимликлар карантинидаги ва бошқа иқтисодий хавфли бўлган зараркунандаларнинг бор ёки йўқлигини аниқлаш, аниқланган тақдирда тегишли кимёвий ёки биологик қарши кураш ишларини ўз вақтида ва самарали ташкил қилиш мақсадида қишлоқ хўжалиги экинларининг тури, майдони асосида тақсимланиб, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етказиб берувчи тадбиркорлар, деҳқон, фермер хўжаликлари ва аҳоли томорқаларига беғараз тарқатилиб мониторинги олиб борилмоқда.  

Пресс-тур иштирокчилари Навоий халқаро аэропортининг “Карго” терминали ҳамда ўсимликлар карантини чегара масканлари орқали экспорт-импорт бўлаётган, республиканинг турли ҳудудларидан қабул қилинган ва юборилаётган карантин остидаги маҳсулотлар устидан тегишли тартибда олиб борилаётган назорат ишлари билан ҳам танишди.

[gallery-2283]

Маълумотларга кўра, соҳа ходимлари томонидан 92 861 тонна карантин остидаги маҳсулотлар белгиланган тартибда назоратдан ўтказилиб зарарсизлантирилган ҳолда ташқи бозорга йўналтирилган. Ушбу карантин остидаги маҳсулотларга 2021 йилнинг 1-чораги давомида жами 574 дона халқаро намунадаги ташқи фитосанитар сертификатлар расмийлаштириб берилган.  

– 2021 йилнинг ўтган даври мобайнида вилоятимизга чет давлатлардан қарийб 7000 тоннадан зиёдроқ карантин остидаги маҳсулотлар кириб келган, – дейди инспекциянинг ташқи карантин бўйича бўлим бошлиғи Умид Ҳакимов. – Ушбу маҳсулотлар орқали республикамизга четдан хавф солиб турган карантин объектлари ва бошқа иқтисодий хавфли зарарли организмлар кириб келишининг олдини олиш мақсадида тўлиқ зарарсизлантириш тадбирлари амалга оширилиб, 98 дона карантин кўриги далолатномаси расмийлаштирилган. Вилоятимизда мавжуд бўлмаган зарарли организмларнинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш мақсадида республикамиз ҳудудида ҳаракатда бўлган карантин остидаги маҳсулотларга 2021 йилнинг 1-чораги давомида инспекция томонидан 941 дона ички фитосанитар сертификат расмийлаштирилган. Шунингдек, 37 500 м2 майдонда намлик усулда кимёвий қарши кураш ишлари, 60643 м3 ҳажмда фумигация (зарарсизлантириш) тадбирлари амалга оширилди.

Вилоят ҳудудидаги иссиқхоналарда ўсимликлар карантини давлат инспекциясининг ҳудудий агроном инспекторлари томонидан олиб борилаётган назорат тадбирларини кучайтириши натижасида бугунги кунга қадар вилоятимиздан жами 31 та тадбиркорлик субъектининг Россия Федерациясига лаборатория хулосаси ва халқаро намунадаги фитосанитар сертификати бўлган тақдирда помидор ва булғор қалампири маҳсулотларини экспорт қилинишига рухсат олинди.  

 

Абдували Бўриев, Сирож Аслонов (фото), ЎзА