Навоий вилоятида ўқишга киритишга бўлган яна бир уриниш фош этилди
Мазкур ҳолат юзасидан И.К. ва О.Х.ларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Бош прокуратура ҳузуридаги департамент ахборот хизмати хабар беради
Бош прокуратура ҳузуридаги департамент ва ДХХнинг Навоий вилоят бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар И.К. ва О.Х.лар ўзаро тил бириктириб, фирибгарлик йўли билан даромад орттириш мақсадида фуқаролар Д.М. ва О.У. ларни Тошкент давлат аграр университетига шартнома асосида ўқишга киритиб қўйиш эвазига 4 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далил билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан И.К. ва О.Х.ларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
***
Сирдарёда фермер хўжалигига тегишли бўлган ерни сотмоқчи бўлган фирибгар ушланди
Бош прокуратура ҳузуридаги департамент ва ДХХнинг Сирдарё вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Н.И. “N.A.M.” фермер хўжалигига тегишли бўлган анорчилик учун мўлжалланган 2,5 гектар ер майдонини сотиш ва юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали унинг номига ҳужжатларни расмийлаштириб бериш эвазига 66 млн сўмни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далил билан қўлга олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Н.И.га нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
***
Сергели туманида МЧЖ раҳбари қўлга олинди
Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Сергели тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “G.C.” МЧЖ раҳбари А.У. жамиятга қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи объект қуриш, 1,5 млрд сўм инвестиция киритиш ва янги иш ўринларини яратиш каби шартлар билан ижара ҳуқуқи асосида берилган 11 сотих ер майдонида ҳеч қандай қурилиш ишларини амалга оширмасдан, ноқонуний йўл билан даромад орттиришни кўзлаб, “E.D.” МЧЖ раҳбари С.У. ва фуқаро Д.Н.ларнинг ишончига кириб, уларга ушбу ер майдонига тўлақонли эгалик қилишини айтиб, 37 500 АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далил билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан А.У. ва бошқаларга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.