Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Навоий вилоятида бошқарма бошлиғи тайинланди
18:55 / 2022-11-30

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг тегишли буйруғига асосан Бўронов Алишер Холмуродович вазирликнинг Навоий вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

А.Бўронов 1983 йилда Навбаҳор туманида туғилган. Маълумоти олий, 2006 йилда Тошкент ахборот технологиялари университетининг бакалавр босқичини, 2008 йилда ушбу университетнинг магистратура бўлимини тамомлаган. А. Бўронов 2015-2021 йилларда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Навоий вилояти ҳудудий бошқармасида муҳандис, етакчи мутахассис, бўлим бошлиғи вазифаларида фаолият юритган. 2021 йилдан тайинловга қадар мазкур бошқарма бошлиғининг ўринбосари лавозимида ишлаган.

ЎзА