Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Навоий вилоятида 247 нафар педагогга устама белгиланди
10:56 / 2026-01-20

Юртимизда таълим сифатини ошириш, педагог кадрларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш борасида манзилли ишлар олиб борилмоқда. Жумладан, педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш ва юқори натижа қайд этган ўқитувчиларни рағбатлантириш тизими ана шундай чора-тадбирлардан биридир.

2025 йилнинг август–декабрь ойларида ўтказилган педагог кадрлар аттестацияси якунларига кўра, олий ва биринчи малака тоифасига эришган ёки уни сақлаб қолган ҳамда 86 ва ундан юқори балл тўплаган ўқитувчилар рўйхати тасдиқланди.

Мазкур рўйхатга асосан Навоий вилоятидан жами 247 нафар педагогга базавий тариф ставкасига нисбатан 70 фоизлик устама белгилаш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Таъкидланишича, ушбу рағбатлантириш чораси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 сентябрдаги 572-сон қарори билан тасдиқланган низомнинг 48-бандига мувофиқ амалга оширилмоқда. Унга кўра, аттестация жараёнларида иштирок этиб, 86 ва ундан юқори балл тўплаган педагогларга ойлик иш ҳақига қўшимча равишда 70 фоиз устама тўланиши назарда тутилган.

Ушбу қарор педагогларнинг касбий маҳоратини ошириш, таълим жараёнига масъулият билан ёндашишини кучайтириш ҳамда соҳага бўлган қизиқишни янада оширишга хизмат қилади. Айниқса, Навоий вилоятидаги 247 нафар педагогнинг юқори натижа қайд этгани ҳудудда таълим сифати изчил равишда юксалиб бораётганидан далолат беради.

А.Бўриев, ЎзА мухбири