Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Навоий вилоятида 10 та “Келажак боғи“ барпо этилмоқда
08:40 / 2020-02-25

Навоий шаҳри, Нурота, Кармана ва Навбаҳор туманларидаги ёшлар катта шижоат билан ушбу боғлар учун турли хил манзарали кўчатларни экишга киришган.


Бугунги кунда Навоий вилояти аҳолисининг 55 фоизини, яъни 544 минг 400 нафарини ёшлар ташкил этади. Уларнинг 285 минг 800 нафари 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлардан иборат. Айни пайтда мана шу ёшлар иштирокида вилоят бўйлаб экоакциялар ташкил этилмоқда.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Навоий вилояти Кенгаши ташаббуси билан вилоятнинг 8 та туман ва 2 та шаҳридаги 10 гектаргача бўлган ер майдонларида “Келажак боғи” барпо этилмоқда.

Қувонарлиси, ҳозирда Навоий шаҳри, Нурота, Кармана ва Навбаҳор туманларидаги ёшлар катта шижоат билан ушбу боғлар учун турли хил манзарали кўчатларни экишга киришган.

Маълумот учун: биринчи “Келажак боғи“ 20 февраль куни Навоий шаҳридаги “Ёшлик” маҳалласида яратилди.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вакиллари, Навоий шаҳар ҳокимлиги ҳамда бир гуруҳ меҳнаткаш ёшлар 10 гектар ер майдонига манзарали дарахт кўчатларини ўтказишди.

Мазкур экоакцияда Навоий вилояти ҳокими Қобилжон Турсунов ва сектор раҳбарлари ҳамда вилоятдан сайланган сенаторлар ҳам иштирок этди. Ниҳол экиш жараёнини дастлаб, вилоят ҳокимининг ўзи бошлаб берди.

Ушбу кун экоакциялар Навоий вилоятининг барча туман ва шаҳарларида ташкил этилиб, унда жами 20 минг нафар ёшлар “Келажак боғи“ учун белгиланган майдонларга 100 мингга яқин манзарали ва мевали дарахт кўчатларини ўтказишди.

1.jpg