Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Навоий вилояти хабарлари – қисқа сатрларда
16:05 / 2025-07-11

Марказий кон бошқармасига қарашли “Балпантов” карьери истиқболли конлардан бири бўлган “Бешапантов” кони таркибига киради. Мазкур карьерда 2022 йилдан бошлаб олтин таркибли маъдан қазиб олиш ишлари амалга оширилмоқда.

– Бугунги кунда “Балпантов” карьерида мураккаб кон-геологик тузилишига эга маъданларни қазиб олиш ишлари олиб борилмоқда, – дейди кон бош муҳандисининг ўринбосари Фурқат Жумаев. – Бу ишларга замонавий бурғилаш ускуналари, гидравлик экскаваторлар, автоағдаргич каби оғир кончилик техникаларидан кенг фойдаланилмоқда. Қазиб чиқарилаётган тоғ жинслари темир йўл орқали 2-гидрометаллургия заводига қайта ишлаш учун ташиляпти. Келажакда ушбу карьернинг узунлиги қарийб 1370 метр, эни 1350 метр ва чуқурлиги 200 метрни ташкил этади.  

Карьерда йилига 10 миллион кубометр тоғ жинслари қазиб олиниши режалаштирилган.

***

Томди туманидаги Шарқ овули аҳолиси учун “Халққа хизмат – олий қадрият” шиори остида коучинг ташкил этилди.  

Унда “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази ходимлари томонидан кўрсатиладиган барча ижтимоий хизматлар ҳақида батафсил маълумотлар берилди.

Интерактив ўйинлар асосида ўтган учрашувда иштирокчилар томонидан ижтимоий ҳимоя кўламини кенгайтириш ва ижтимоий хизматлардан фойдаланишда аҳоли учун қулайликларни ошириш борасида фикр ва таклифлар билдирилди.

Тадбирда иштирокчилар реабилитация техник воситаларидан фойдаланиш ва протез-ортопедия маҳсулотлари, бола пули, нафақа пулини олиш, бир марталик компенсация тўловлари, санаторийларга йўлланма бериш, “Саховат ва кўмак” жамғармасидан ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисида ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди.

***

Навоий давлат кончилик ва технологиялар университетида вилоят Олий таълим фан ва инновациялар бошқармаси ҳамда қатор ҳамкор ташкилотлар кўмагида “Карьера куни” – меҳнат ярмаркаси бўлиб ўтди.  

Унда “Навоий кон металлургия комбинати”, “Навоийазот”, “НавоийИЕС” каби акциядорлик жамиятлари, “Навоийуран” давлат корхонаси, “Гидростанкосервис”, “SOLAR ENERGY NAVOIY” МЧЖ каби 20 га яқин йирик иш берувчи корхона ва ташкилотлар бўш иш ўринлари билан иштирок этди.  

Абдували Бўриев, ЎзА мухбири