Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Навоий вилояти хабарлари – қисқа сатрларда
15:00 / 2024-04-09

“Миллий тикланиш” демократик партияси Навоий вилояти Кенгаши ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Навоий академик лицейи ҳамкорлигида Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 688 йиллиги муносабати билан “Буюк аждодимизга эҳтиром!” деб номланган тадбир ўтказилди.

Тадбирда Амир Темур ҳаёти, босиб ўтган йўли, олиб борган сиёсати, давлат бошқаруви ҳақида тўхталиб ўтилди.  

Ўқувчи-қизлар ўртасида “Оммавий диктант” лойиҳаси доирасида “Ўзбек тили – ўзлигимиз тимсоли!” шиори остида ўтказилган диктант ёзиш танлови ғолиблари партия вилоят Кенгашининг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.  

***  

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Навоий вилояти Кенгаши, Мактабгача ва мактаб таълими ҳамда вилоят Мудофаа ишлари бошқармалари ҳамкорлигида “Ватан таянчи” болалар ва ўсмирлар ҳарбий-ватанпарварлик ҳаракати аъзолари ўртасида “Заковат” интеллектуал ўйини бўлиб ўтди. Якуний натижаларга кўра, 1-ўринни Навоий шаҳри, 2-ўринни Кармана тумани ва 3-ўринни Навбаҳор тумани жамоалари эгаллади. Ғолиб жамоалар муносиб тақдирланди.  

 ***  

Навоий давлат педагогика институти ҳамда вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ўртасида ўзаро ҳамкорлик масаласига бағишланган учрашув ўтказилди.  

Унда олий таълим муассасасига бириктирилган мактабларнинг таълим сифатини ошириш, институт профессор-ўқитувчилари томонидан маҳорат дарслари ўтиш, муассасани керакли ўқув адабиётлари билан таъминлаш, битирувчиларни олий таълим даргоҳларига қамраб олиш масалалари муҳокама қилинди.  

Тадбирда институт профессор-ўқитувчиларидан ташкил топган “Мобил методик гуруҳ” фаолияти эътироф этилиб, гуруҳ аъзоларига таълим сифати паст бўлган умумтаълим мактаблари билан ишлашда алоҳида “Йўл харитаси” ишлаб чиқиш топширилди.

А.Бўриев, ЎзА мухбири