Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Навоий вилояти хабарлари-- қисқа сатрларда
08:51 / 2024-03-13

Томди тумани ҳокимлиги ва “MILANA EKSPRESS” МЧЖ раҳбарияти ташаббуси билан Абу-Бакр базмгоҳида ифторлик ташкил этилиб, 100 нафарга яқин рўзадорга ифторлик дастурхони ёзилди.

Тадбирда сўзга чиққанлар юртимизда меҳр-мурувват, саховат, олийжаноблик ва шукроналик тимсоли бўлган Рамазон ойида амалга оширилаётган эзгу ишлар ҳақида тўхталиб ўтди.  

Тадбир сўнггида тадбиркорга кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ташкил этиш орқали туманнинг иқтисодий-ижтимоий ривожланишига қўшаётган ҳиссаси учун туман ҳокимининг ташаккурномаси топширилди.

  

***  

Конимех тумани “Юксалиш” МФЙ Дўстлик қишлоғида жойлашган “Чордара” оилавий шифокорлик пункти ҳамда 12-умумтаълим мактабида вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси мутахассислари, мобил поликлиника ҳамда туман тиббиёт бирлашмаси ходимлари томонидан тиббий кўрик ташкил қилинди.  

Унда ҳудудда яшовчи 267 нафар аҳоли ҳамда 160 нафар мактаб ўқувчиси чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди.  

Якунда турли касаллик аниқланган беморларнинг 170 нафарига амбулатор муолажага тавсия этилди. 8 нафари шифохонага ётқизилиб, 2 нафарига  даволаниш учун Конимех туман шифохонасига йўлланма,  

27 нафар фуқарога эса бепул дори-дармон берилди.  

***  

Навоий вилоят судлари раислари томонидан Қизилтепа тумани аҳолисининг мурожаатларини ўрганиш юзасидан сайёр қабул ташкил этилди  

Қабул давомида 13 нафар фуқаро қабул қилиниб, 5 нафарининг мурожаатлари ижобий ҳал этилган бўлса, 8 нафар фуқарога тегишли тартибда ҳуқуқий тушунтириш берилди.  

Шунингдек, ИИБнинг тақдимномасига асосан пробация гуруҳида ҳисобда туриб жазо ўтаб келаётган 4 нафар маҳкум Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 73-моддасига асосан муддатидан илгари шартли озод қилинган бўлса, 1 нафар фуқаронинг юридик фактни белгилашга оид, 3 нафар фуқаронинг алимент ундириш билан боғлиқ даъволари қаноатлантирилди. 4 та никоҳдан ажратиш билан боғлиқ ишлар кўрилиб, оилаларни яраштириш мақсадида суҳбатлар ўтказилди ва оилани тиклаш учун муддат белгиланди.  

Иқтисодий судлар томонидан тадбиркорлар фойдасига қарорлар қабул қилиниб, битта ҳолатда банк томонидан киритилган даъво аризаси  рад этилган бўлса, бошқа иш бўйича банк ва тадбиркор ўртасида келишув тузилганлиги боис банкнинг даъво аризаси кўрилмасдан қолдирилди.  

А.Бўриев, ЎзА мухбири