Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Навоий вилояти хабарлари – қисқа сатрларда
11:21 / 2023-10-26

Навоий вилоятининг олис чўл ҳудудида жойлашган Томди туманида замонавий ва барча қулайликка эга Маънавият ва маърифат маскани фойдаланишга топширилди.

Масканнинг очилиш маросимида туман ҳокими Қайрат Алдабергенов, Республика Маънавият ва маърифат маркази Навоий вилояти бўлими раҳбари Акрамжон Муқимов, кенг жамоатчилик вакиллари, нуронийлар ва ёшлар иштирок этишди.  

Бу ерда ижодкор ва китобхонлар учун кутубхона, туман Маънавият ва маърифат бўлинмаси ходимлари учун хизмат хоналари бўлиб, барча шароит яратилган. 

Зиё маскани кутубхонаси учун Маънавият ва маърифат маркази Навоий вилояти бўлими томонидан китоблар жамланмаси топширилди.  

***  

Кармана туманидаги “Сардоба” МФЙ ҳудудида туман сектор раҳбарлари, корхона ва ташкилотлар, маҳаллалар фаоллари, нуронийлар ҳамда ёшлар иштирокида “Яшил макон” лойиҳаси доирасида манзарали кўчатлар экилиб, “Кармана тумани ҳокимлик боғи” барпо этилди.  

5 гектар ер майдонида ташкил этилган боққа 3 минг донага яқин катальпа, ғужум, ясин каби кўчатлар экилди.  

Туман ҳудудида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида жорий йил куз мавсумида 650 минг дона мевали, манзарали дарахт ва бута кўчатлари экиш режалаштирилган.  

***  

Зарафшон шаҳрида барча қулайликларга эга “STRONG PLAZA” меҳмонхонаси фойдаланишга топширилди.  

Хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш мақсадида Инвестиция дастури доирасида ишга туширилган мазкур уч юлдузли меҳмонхона 3 қаватли, 100 ўринга мўлжалланган бўлиб, 40 та хонадан иборат.  

Янги меҳмонхонада 30 та янги иш ўрни яратилиб, хотин-қизлар ва ёшлар бандлиги таъминланди.  

 

А.Бўриев,  

ЎзА мухбири