Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Навоий вилояти хабарлари – қисқа сатрларда
17:50 / 2023-10-12

Конимех туманидаги “Чордара” оилавий шифокор пункти “Ташаббусли бюджет” лойиҳаси доирасида қайта таъмирланди.

Бино 2001 йилда қурилган бўлиб, охирги марта 2012 йили жорий таъмирланган. Бу йил “Ташаббусли бюджет”да умумий қиймати 814 миллион сўмни ташкил этган “Конимех тумани тиббиёт бирлашмасига қарашли “Чордара” оилавий шифокор пункти биносини мукаммал таъмирлаш” лойиҳаси 2016 та овоз тўплаб, ғолиб деб топилган эди. 

Оилавий шифокор пунктининг фойдаланишга топширилиш маросимида туман ҳокими Руслан Рўзиев, сектор раҳбарлари, кенг жамоатчилик вакиллари, маҳалла аҳли ва нуронийлар иштирок этди.

***

Зарафшон шаҳридаги “Янги Зарафшон” МФЙда “Миллий қадриятлар ойлиги” доирасида “Миллатлар ўртасида маънавий занжир” шиори остида тадбир ташкил этилди.

Вилоят ҳокими ўринбосари Жамшид Хўжаев, Зарафшон шаҳар ҳокими Назир Раҳмонов, вилоят Маънавият ва маърифат бўлими раҳбари Акром Муқимов ва бошқалар сўзга чиқиб, юртимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар жамият ҳаётининг барча соҳаларида маънавий омиллар устуворлигини таъминлашга қаратилгани, ёшлар ўртасида миллий қадриятларни кенг тарғиб қилиш бугунги куннинг долзарб вазифаларидан бири эканлигини уқтиришди.

Миллий ҳунармандчилик, миллий либослар ҳамда матолар кўргазмалари ташкил қилиниб, миллий чолғу асбоблари – дутор, дўмбира жўрлигида ёр-ёр, ўлан, фольклор намуналари ижро этилди.

Шунингдек, кўп миллатли аҳолининг ўзаро ҳамжиҳатлиги, миллий ҳамда оилавий қадриятлари шеър, қўшиқ, кўргазмали чиқишлар ва саҳна кўринишлари орқали ифодаланди.

***

Навоий шаҳридаги “Баркамол авлод” болалар мактабида “Коррупцияга қарши курашишга барчамиз масъулмиз” мавзусида тадбир бўлиб ўтди.

Вилоят марказидаги умумтаълим мактаблари ва давлат мактабгача таълим ташкилотлари директорлари иштирок этган учрашувда сўзга чиққанлар коррупцияга қарши курашиш масаласи мамлакат келажаги учун ҳар қачонгидан муҳим ва долзарб аҳамият касб этиб бораётгани, таълим тизимини коррупциядан холи тизимга айлантириш энг устувор вазифа эканлиги, бу борада соҳа ходимлари бошқа ташкилотларга намуна бўлиши кераклигини алоҳида таъкидлашди.

А.Бўриев, ЎзА мухбири