Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Навоий вилояти хабарлари – қисқа сатрларда
16:47 / 2023-07-04

Айни кунларда Қизилтепа туманидаги бир қатор маҳаллаларда жами қиймати 46 миллиард сўмлик 40 га яқин қурилиш-таъмирлаш лойиҳалари амалга оширилмоқда.

Жумладан, электр тармоқларини янгилаш бўйича 14 та, кўп қаватли хонадонларнинг фасад ва том қисмини таъмирлаш бўйича 6 та, йўлларни асфальтлаштириш бўйича 11 та, ичимлик суви тармоқларини тортиш бўйича 4 та ва 6 та оилавий шифокор пунктини жиҳозлаш бўйича ишлар бошланган.

***

“Ҳудудгаз Навоий” газ таъминоти филиали ҳамда унинг туман газ идоралари томонидан табиий газ етиб бормаган ҳудудларда аҳолини суюлтирилган газ билан бир маромда ва узлуксиз таъминлаш мақсадида маҳалла ва овулларга маиший газ баллон етказиб бериш тадбирлари тизимли олиб борилмоқда.

Бугунги кунда вилоят бўйича 102 минг 595  аҳоли суюлтирилган газ истеъмолчилари мавжуд. Жорий йилнинг июнь ойида истеъмолчиларга 1022,6 тоннадан зиёдроқ суюлтирилган газ етказиб берилган бўлса, ўтган олти ой давомида 7080,5 тонна суюлтирилган газ аҳоли хонадонларига етказилган.

***

Навоий вилояти ИИБда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академиясининг кундузги таълим 1- ва 2-ўқув курси курсантлари амалиётини юқори савияда ўтказишни таъминлаш мақсадида ота-оналар билан учрашув ўтказилди.

Унда сўзга чиққан ИИБ мутасаддилари курсантларни хизмат интизоми ва қонунчилик талабларига риоя қилишлари, фуқароларга нисбатан хушмуомалада бўлишлари, хизмат вазифаларига кирмайдиган ишларга аралашмаслик, амалиётни белгиланган тартибда ўташлари тўғрисида маълумот берди.

Йиғилиш сўнгида ўқув йилини аъло баҳоларга якунлаган, намунали хулқи билан ўрнак бўлаётган курсантларнинг ота-оналарига миннатдорлик билдирилди.

***

ФҲДЁ идораларида туғилиш, никоҳни қайд этиш, ажрим ва ўлим ҳолатларида ярим йилликда 19 мингга яқин ҳаракат амалга оширилган. Жумладан, 2774 та никоҳ, 12866 та туғилиш расмийлаштирилди, 755 та ажрим ҳамда 2562 та ўлим ҳолати қайд этилди.  

Энг кўп туғилиш Навоий шаҳрида 3398 нафар, Хатирчи туманида 2304 нафар, Кармана туманида эса 1699 нафарни ташкил этган. Энг кўп никоҳ эса Навоий шаҳрида 633 та кузатилган. Хатирчи туманида 522 та оила расман никоҳланган бўлса, Қизилтепа туманида 426 та янги оила никоҳ гувоҳномасига эга бўлди.  

А.Бўриев, ЎзА