Навоий давлат педагогика институтида Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббус доирасида турли хил тадбирлар, танловлар, театр жамоалари чиқишлари, спорт мусобақалари ўтказлмоқда.

Жумладан, спортнинг мини футбол тури бўйича “Ректор кубоги” учун ташкил қилинадиган мусобақа анъанага айланган. Жорий мавсумдаги турнирда профессор-ўқитувчи ва ишчи-ходимлар, факультетлар талаба йигитлари ҳамда қизларидан иборат жамоалар ўзаро куч синашди.


Бир ой давом этган учрашувлар қизғин беллашувларга бой тарзда ўтди. Якуний натижаларга кўра, профессор-ўқитувчи ва ишчи-ходимлар ўртасидаги мусобақаларда Математика-информатика факультети жамоаси, талаба йигитлар ва қизлар ўртасидаги мусобақаларда Жисмоний маданият факультети жамоаси 1-ўринни эгаллади.
“Ректор кубоги” мусобақасининг барча ғолиб ва совриндорлари муносиб тақдирланди.
****
Бугунги кунда барча даражадаги раҳбарлар аҳоли муаммоларини ўрганиш ва таклифларини тинглаш, уларни жойида ижобий ҳал этиш мақсадида маҳаллаларда сайёр қабуллар ташкил этмоқда.

Навоий вилояти прокурори Бахтиёр Аҳмедов, Навоий шаҳар ҳокими Муратхан Эгамқулов, сектор раҳбарлари ҳамда корхона ва ташкилотлар масъуллари “Гулзор” маҳалласида бўлиб, аҳоли билан учрашди.

Сайёр қабулда фуқаролар турли йўналишларда 15 га яқин масалада мурожаат қилиб, улар ечимида амалий ёрдам сўради. Мурожаатларнинг 4 таси иш билан таъминлаш, 4 таси кредит олиш, 1 таси ётоқхонадан жой ажратиш, 2 таси соғлиқни сақлаш, 1 таси йўл таъмири, 2 таси ер ажратиш масалаларига тааллуқлидир.

Ушбу мурожаатларнинг 4 таси жойида ҳал этилган бўлса, 10 тасининг ижроси назоратга олинди. Баъзи мурожаатларнинг ўрганиш ва вақт талаб этиши инобатга олиниб, мутасаддиларга топшириқлар берилди.
****
Навоий вилояти ҳокими Нормат Турсунов Қизилтепа туманида қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган ишлар билан танишди.


“Қизилтепа Агросервис МТП” МЧЖда бўлиб ўтган учрашувда соҳа мутахассислари ва кластер раҳбарлари билан туманда ғўза парвариши, ғалла ўримига тайёргарлик кўриш ишлари, экин ерларида томчилатиб суғориш тизимини йўлга қўйиш масалалари муҳокама этилди.


Шунингдек, вилоят ҳокими “Қизилтепа парранда” кўп тармоқли МЧЖда бўлиб, тадбиркор билан ўзаро суҳбат чоғида келгусидаги режалар, фаолиятни янада кенгайтириш ва қайта ишлаш тизимини йўлга қўйиш бўйича ўзаро фикр алмашилди. Ҳозирда жорий йилнинг февраль ойида Маликчўл ҳудудида фаолият бошлаган “Қизилтепа парранда” кўп тармоқли МЧЖда 300 бош қорамол ва 25 минг бошдан ортиқ парранда боқилмоқда.
А.Бўриев, ЎзА