Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Навоий вилояти хабарлари – қисқа сатрларда
19:07 / 2023-03-27

“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида “Нуротатумангаз” газ таъминоти бўлими ходимлари “Амир Темур” маҳалласида жойлашган “Шодиев Шероз” фермер хўжалиги дала майдонига манзарали ва мевали дарахт кўчатлари ўтқазди. Улар белгилаб берилган 4 гектар майдонга 1000 дона манзарали ҳамда 2 минг дона мевали дарахт ниҳоллари экди.

*****

Зарафшон шаҳрида Президентимизнинг 2022 йил 9 сентябрдаги “Энергия тежовчи технологияларни жорий қилиш ва кичик қувватли қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги фармони ижросини таъминлаш мақсадида “Маҳалла” хайрия жамоат фонди шаҳар бўлинмаси ҳузурида ташкил этилган “Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағлари ҳисобидан “Довгизтов” МФЙда истиқомат қилаётган 2 та оилага 2,2 кВт қувватдаги қуёш панеллари ўрнатиб берилди.  Шунингдек, “Алинур Зарафшон келажаги” хусусий корхонасига 200 литр ҳажмдаги қуёш сув иситиш коллекторлари ўрнатилди.

*****  

Навоий вилоятида 2023 йилнинг январ-феврал ойларида кўрсатилган савдо хизматлари ҳажми 482,6 миллиард сўмни ташкил этиб, жами кўрсатилган бозор хизматлари ҳажмидаги улуши 30,7 фоизга етди. Бунда юқори ўсиш ҳажми Навоий ва Зарафшон шаҳарлари, Кармана, Қизилтепа, Хатирчи ҳамда Навбаҳор туманлари ҳиссасига тўғри келди.  

*****  

Қизилтепа марказий ўйингоҳида 16 ёшлилар ўртасида “Спорт мактаблари футбол лигаси” нинг якунловчи 3-тур ўйинлари бўлиб ўтди.  

Унда мусобақа ғолиблиги учун қизилтепалик ва карманалик ўсмирлар ўзаро куч синашди. Тенг курашлар остида ўтган баҳс 1-1 ҳисобида якунланди. Иккинчи баҳсда хатирчилик ёшлар навоийлик тенгдошларини 5-2 ҳисобида мағлубиятга учратди. Икки ўйин натижасига кўра, 1-ўринни Қизилтепа спорт мактаби эгаллаб, мусобақанинг Республика босқичида иштирок этиш имкониятини қўлга киритди.  

А.Бўриев, ЎзА