Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Навоий вилояти хабарлари –қисқа сатрларда
11:14 / 2022-12-28

“Маҳалла” хайрия жамоат фонди ва Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси Навоий вилоят бўлимлари ҳамда Абдулла Қодирий номидаги вилоят Ахборот-кутубхона маркази томонидан “Йил сарҳисоби - 2022” байрам тадбири ташкил этилди.

2022 йил давомида Ахборот кутубхона маркази томонидан ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда “Энг зукко китобхон”, “Энг китобхон маҳалла”, “Энг китобхон оила”, “Энг китобхон ходим” кўрик-танловлари ўтказилди.  

Мазкур тадбирда Президентимиз томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббус ижроси ҳамда 2022 йил –“Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили” муносабати билан аҳоли ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш, китобхонлик маданиятини шакллантириш, юксак инсоний фазилатларни қадрлаш ғояларини кенг тарғиб қилишда фаоллик кўрсатган бир гуруҳ ходимлар тақдирланди.

Шунингдек, “Йилнинг энг яхши Президент асарлари билимдони” номинациясига Навоий шаҳридаги “Ғалаба” маҳалласида яшовчи 11-синф ўқувчиси Азизбек Музаффаров, “Йилнинг энг яхши Навоий асарлари билимдони” номинациясига Навоий шаҳридаги “Ишонч” маҳалласида яшовчи 11-синф ўқувчиси Асқар Исроилов муносиб топилди. 

Барча совриндорлар “Маҳалла” хайрия жамоат фонди вилоят бўлими томонидан муносиб тақдирланди.

* * *

Янги йил байрами арафасида Навоий шаҳридаги “Баҳор”, Хатирчи туманидаги “Янгирабод” ва Нурота туманидаги “Сентоб” маҳаллалари ўз биносига эга бўлди.

Очилиш маросимларида вилоят, туманлар ва шаҳар ҳокимлиги масъуллари, маҳалла фаоллари, нуронийлар, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Тадбирларда юртимизда “Инсон қадри учун” тамойилига асосланган ислоҳотлар бугун ўз самарасини бераётганлиги, барча соҳаларда, жумладан маҳалла тизимида ҳам улкан ўзгаришлар юз бераётганлиги таъкидланди.  

Маҳаллалар биноларида маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, профилактика инспектори, ёшлар етакчиси ва хотин-қизлар фаоли учун ажратилган хоналар замонавий мебеллар билан жиҳозланиб, қулай иш шароити яратилган.

* * *

Навоий вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ томонидан 25 та давлат мактабгача таълим ташкилотида йўл ҳаракати қоидаларини ўзлаштиришга мўлжалланган махсус хоналар ташкил этилиб, гиламлар билан жиҳозланди.

Мазкур ишлар “2022-2026 йиллар давомида республика ҳудудида амалга оширилиши мўлжалланган “Хавфсиз ва равон йўл” умуммиллий дастури”га мувофиқ амалга оширилмоқда.  

* * *

Хатирчи туманидаги Учтепа маҳалласида тадбиркор Бекзод Маманов томонидан барча қулайликларга эга бўлган “Мадинабону” давлат хусусий-шериклик асосидаги нодавлат мактабгача таълим ташкилоти қуриб фойдаланишга топширилди.

Лойиҳа қиймати 3 миллиард сўм бўлган мазкур нодавлат МТТ 75 ўринга мўлжалланган.  

МТТнинг иш бошлаши натижасида 12 та янги иш ўрни яратилди.

 

Абдували Бўриев, ЎзА