Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Навоий вилояти хабарлари – қисқа сатрларда
12:25 / 2022-12-07

Хатирчи туманида “Обод қишлоқ” дастури доирасида “Олтинсой” ва Алишер Навоий маҳаллаларида 3 та мактаб, битта боғча ва тиббиёт муассасаси, 2 та маҳалла биноси, 20,3 км ички йўллар, 13,6 км ичимлик суви, 50,3 км электр тармоқлари, 17 та трансформатор пункти, 2 км табиий газ тармоқлари, 7 та газ тақсимлаш пунктида қурилиш, таъмирлаш ишлари амалга оширилиб, 24,4 миллиард сўм маблағ сарфланди.

Шунингдек, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Хатирчи туман бўлинмаси ҳузуридаги “Саховат ва кўмак” жамғармаси ҳисобидан маҳаллаларни ободонлаштириш ва ижтимоий ҳимояга муҳтож 119 оиланинг уй-жойларини таъмирлаш учун 445 миллион сўм маблағ ажратилди.  

* * *

Зарафшон шаҳар оила ва хотин-қизлар бўлими томонидан "Оқила аёллар" ҳаракати аъзолари, ташкилотлардаги хотин-қизлар масалалари бўйича бошланғич ташкилот етакчилари учун семинар ташкил этилди.

Унда "Оқила аёллар" ҳаракатининг фаолияти юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилиб, бошланғич ташкилот етакчиларининг келгусида амалга оширилиши керак бўлган ишлари режалаштирилди.

Тадбир сўнгида хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини оширишда фаоллик кўрсатиб келаётган бир гуруҳ фаол хотин-қизлар тақдирланди.  

* * *

Нурота тумани давлат солиқ инспекцияси ходимлари томонидан “Солиқчи - кўмакчи” тамойили асосида тадбиркорларнинг муаммолари ўрганилиб, ижобий ҳал этилмоқда.

Жорий йил ноябрь ойи давомида 78 та корхонанинг муаммолари ўрганилиши натижасида солиқ хизмати органлари ходимлари кўмаги билан 72 та муаммо ижобий ҳал этилди.  

Шунингдек, ўрганишлар давомида солиқ турлари бўйича 28 та субъектнинг қарийб 25 миллион сўм мавжуд ортиқча тўлов суммаси қайтариб берилди.

* * *

Навоий вилояти ИИБ ЖХХ ҲПБ ходимлари томонидан ”Зўравонликка қарши 16 кун” акцияси ташкил этилди.  

Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети талабалари иштирокида бўлиб ўтган акцияда зўравонликдан жабр кўраётган аёллар ва уларни ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий асослари ҳақида маълумот берилди.  

Томди туманининг “Томдибулоқ” МФЙда ташкил этилган тадбирда маҳалладаги аёллар ҳамда 12-ўрта умумтаълим мактаби жамоаси иштирок этди. Зўравонликнинг олдини олиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида сўз юритилиб, тазйиқ қурбони бўлаётган аёллар учун ягона “Ишонч телефон” ишга туширилгани, қийин вазиятларга тушиб қолган хотин-қизларга ёрдам бериш учун психолог ва ҳуқуқшунослардан иборат гуруҳ ташкил этилгани айтиб ўтилди.  

 

Абдували Бўриев, ЎзА