Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Навоий вилояти хабарлари – қисқа сатрларда
10:22 / 2022-12-03

Навоий шаҳрида “Энг намунали маҳалла етакчиси” танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Унда танловнинг туман ва шаҳар босқичларида ғолибликни қўлга киритган 11 нафар ёшлар етакчиси 5 та шарт асосида беллашиб, ўз билим салоҳияти ва иқтидорини намойиш этди.

Якуний натижаларга кўра, 1-ўрин Хатирчи тумани “Жалойир” маҳалла ёшлар етакчиси Жаҳонгир Гадойниёзов, 2-ўрин Қизилтепа тумани “Гулбоғ” маҳалла ёшлар етакчиси Акобир Аслонов ва 3-ўрин Конимех тумани “Юксалиш” маҳалла ёшлар етакчиси Нигора Сувоновага насиб этди.

Вилоят Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармасида тузилган Ишчи гуруҳи Хатирчи туманидаги чекка маҳалла фуқаролар йиғинлари фаолиятини ўрганди.

Ишчи гуруҳ вакиллари вилоят марказидан 150 км узоқликда жойлашган "Сангижуман" ва "Оқтепа" маҳаллаларида аҳоли билан учрашиб, уларнинг муаммо ва таклифларини ўрганди.

Учрашувлар жараёнида "Нуроний" жамғармаси маблағлари ҳисобидан шу ҳудудда истиқомат қилаётган 100 нафар кекса авлод вакилларининг Бухоро вилоятига саёҳатлари учун автобус ажратилди.  

Шунингдек, ўзгалар парваришига муҳтож, I гуруҳ ногиронлиги бўлган 25 нафар нуронийга дори-дармон воситалари учун маблағ ажратиладиган бўлди.

Вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси томонидан “Ёнғин хавфсизлиги ойлиги” доирасида ходимларнинг билимини ошириш мақсадида Навоий шаҳар ва Кармана тумани электр таъминоти корхоналарининг бўлим ва хизмат ходимлари иштирокида ўқув-семинари ташкил этилди.

Тадбирда содир этилган ёнғинлар тафсилоти, электр қурилмалардан нотўғри фойдаланиш оқибатида келиб чиққан ёнғинлар, уларнинг оқибатлари ҳақида тўхталиб ўтилди ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига бағишланган видеоролик намойиш этилди.

Шунингдек, ойлик доирасида "Нав Пром Лит Маш" МЧЖ, "Янги ҳаёт" савдо мажмуаси ва "Жозибали қурилиш монтаж" МЧЖга қарашли 9 қаватли турар жой биноларининг қурилиш объектлари ишчи-ходимлари билан амалий машғулот ҳамда "Хончарбоғ", "Чинор" МФЙидаги мактаб, мактабгача таълим ташкилотлари ва тадбиркорлик субектларида профилактик тадбирлар ўтказилди.

Уларда ёнғин, газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши, ис газидан заҳарланиш билан боғлиқ бўлган фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш бўйича тушунчалар берилиб, мавзуга доир эслатма, буклет тарқатилди.

Навоий шаҳрида беш босқичли "Беш ташаббус олимпиадаси" доирасида волейбол спорт турининг "Б" лигаси бўйича Республика босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.  

Мусобақанинг 16-21 ёш тоифасида 1-ўринни – Навоий вилояти, Навбаҳор тумани жамоаси, 2-ўринни – Бухоро вилояти, Олот тумани жамоаси ва 3-ўринни – Наманган вилояти, Учқўрғон тумани жамоаси қўлга киритди.

22-26 ёш тоифасида эса 1-ўрин – Фарғона вилояти, Олтиариқ тумани жамоасига, 2-ўрин – Навоий вилояти, Нурота тумани жамоасига ва 3-ўрин – Бухоро вилояти, Когон тумани жамоасига насиб этди.

 

Абдували Бўриев, ЎзА