Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Навоий вилояти хабарлари – қисқа сатрларда
16:30 / 2022-11-20

Навоий вилояти прокурори Бахтиёр Ахмедов томонидан Кармана туманидаги “Шибзон” маҳалласида сайёр қабул ўтказилди. Унда 80 нафардан зиёд фуқаро иштирок этди.

Мурожаатларнинг 4 таси контракт тўловларини тўлаш, 4 таси кредит, 3 таси бандлик, 3 таси электр таъминоти, 3 таси газ, 1 таси ичимлик суви, 1 таси моддий ёрдам ва 1 таси ер ажратиш масалаларига тааллуқли бўлиб, уларнинг 5 таси жойида қаноатлантирилди, 4 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилди ва 11 тасининг ижроси назоратга олинди.  

Қабулдан сўнг, "Шибзон” маҳалласи ҳоким ёрдамчиси ва ёшлар етакчиси билан учрашилиб, улар томонидан амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди ҳамда келгусида амалга ошириши лозим бўлган фаолият йўналишлари бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.

Навоий вилояти ҳокимининг тегишли қарорига асосан “Маҳалла” хайрия жамоат фонди вилоят бўлими ҳузуридаги “Саховат ва кўмак” жамғармаси ҳисобидан 957 тонна кўмир маҳсулоти харид қилиш учун 287 миллион 477 минг сўм маблағ ажратилди.

Ушбу кўмир маҳсулоти вилоятнинг табиий газ билан таъминланмаган олис ҳудудларида яшайдиган “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Меҳр дафтари” га киритилган 1643 та оилага беғараз тарқатилмоқда. Ижтимоий ҳимояга муҳтож ва эҳтиёжманд оилалар рўйхати эса туман сектор раҳбарлари томонидан шакллантирилган.  

– Куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш, табиий газ етиб бормайдиган ҳудудларда яшовчи эҳтиёжманд аҳолини кўмир маҳсулотлари билан бепул таъминлаш бу давлатимизнинг одилона сиёсатидир, – дейди “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Хатирчи тумани бўлинмаси раиси Хуршид Исматов. – Туманимиздаги 43 та маҳаллада яшовчи “Темир дафтар” “Аёллар дафтари” “Меҳр дафтари” га киритилган эҳтиёжманд 429 та оилага 250 тонна кўмир маҳсулоти тарқатилмоқда. Сектор раҳбарларининг жараённи самарали ташкил қилишлари учун барча шароитлар мавжуд. Ушбу ажратилган кўмир маҳсулоти аҳолига манзилли тарзда етказиб берилади.

Навоий давлат педагогика институти Илмий тадқиқотлар, инновациялар ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш ва Халқаро рейтинг бўлимлари томонидан Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси Times Higher Education халқаро рейтинг агентлиги ва Elsevier халқаро нашриёт уйи билан имзоланган битимга асосан Elsevier халқаро нашриёт уйи билан ҳамкорлик йўлга қўйилди.  

Эндиликда институтда фаолият олиб бораётган профессор-ўқитувчилар, докторантлар ва илмий ишлар билан шуғулланувчи барча ходимлар ва талабалар Elsevier базасидаги мақолалардан бепул фойдаланиш имкониятига эга бўлишади.  

Маълумот учун, Elsevier бугунги кунда дунёдаги энг катта илмий маълумотлар базаси саналади. Ташкилотнинг мақсади жаҳонда илм-фанни ривожлантиришдан иборат бўлиб, у 5 мингдан ортиқ нашриёт ва 23 минг илмий журнални бирлаштиради.

Нурота “Мурувват” ногиронлиги бўлган шахслар учун эркаклар интернат уйи даволанувчиларига ID-карталар топширилди.

Интернат уйида 225 нафар эркаклар давлат томонидан васийликка олинган бўлиб, бу ерда тиббий-ижтимоий хизмат кўрсатиш самарадорлигини оширишга қаратилган замонавий услуб ва ижтимоий технологиялар татбиқ этилган. Ижтимоий мослаштириш ва уларга ўз қизиқишларидан келиб чиқиб касб-ҳунар ўргатилмоқда.  

 

Абдували Бўриев, ЎзА