French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Навоий вилояти хабарлари – қисқа сатрларда
09:18 / 2022-09-03

“Маҳалла” хайрия жамоат фонди Навоий вилоят бўлими томонидан Навоий ихтисослаштирилган маданият мактабида фуқаролар йиғинлари муаммоларни ўрганиш ва ҳал этиш чораларини амалга ошириш масалаларига бағишланган учрашув бўлиб ўтди.

Унда Навоий шаҳридаги “Баҳор”, “Тараққиёт”, “Лочин”, Кармана туманидаги “Зарафшон”, Конимех туманидаги “Шўртепа”, Навбаҳор туманидаги “Бешработ”, “Келачи”, “Кўҳрон”, Хатирчи туманидаги “Деҳқонобод”, “Новжа”, “Сарой”, “Истиқлол”, Ғозғон шаҳридаги “Гулистон”, Нурота туманидаги “Темирқовоқ”, Ибн Сино, “Тинчлик” каби 34 та маҳалла фуқаролар йиғинига 150 миллион сўмлик компьютер жамланмалари топширилди.

* * *

“Обод қишлоқ” давлат дастури доирасида Кармана туманидаги “Малик” маҳалласи биноси янгидан барпо этилиб, фойдаланишга топширилди.

Маҳалла биносининг қурилиш ишлари “Қизилтепа капитал қурилиш” МЧЖ томонидан амалга оширилиб, жами 841 миллион сўм маблағ сарфланган.

Шунингдек, мазкур маҳалладаги “Гулшан” қўрғонида 96 ўринга мўлжалланган Мирзо Улуғбек оилавий шифохона пункти капитал таъмирланди.

Таъмирлаш ишларига қарийб 841 миллион сўм сарфланиб, "Навоий Лойиҳа" МЧЖ томонидан амалга оширилган.

* * *

Конимех туманининг "Учтепа" овул фуқаролар йиғинига қарашли Есқудуқ овулида мустақиллигимизнинг 31 йиллик байрами арафасида 37-умумтаълим мактабининг янги 96 ўринли биноси фойдаланишга топширилди.

* * *

“Маҳалла” хайрия жамоат фонди Навоий вилоят бўлими, Ўзбекистон спорт ташкилотлари “Фахрийлар кенгаши” вилоят бўлими, “Равшан” спорт клуби ҳамкорлигида Навоий шаҳридаги олимпия захиралари коллежида “Спортни сев, спорт билан яша!” шиори остида “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Навоий вилоят бўлими, туман ва шаҳар бўлинмалари ходимлари ва уларнинг оила аъолари ўртасида спортнинг шахмат ва стол тенниси тури бўйича мусобақа ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ижросини таъминлаш мақсадида ўтказилган мусобақада ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан муносиб тақдирланди.

 

Абдували Бўриев, ЎзА