Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Навоий вилояти хабарлари – қисқа сатрларда
10:05 / 2022-03-16

Навоий вилояти ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Коррупцияга қарши курашиш агентлиги масъул ходимлари иштирокида семинар бўлиб ўтди.

Вилоят, шаҳар ва туман ҳокимликлари, давлат ташкилотларининг раҳбарлари ва масъул ходимлари иштирок этган семинарда “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Қонун ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 16 июндаги “Давлат органлари ва ташкилотларининг очиқлигини таъминлаш, шунингдек, жамоатчилик назоратини самарали амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони ижроси бўйича маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари фаолияти таҳлил қилинди.

Шунингдек, тадбирда давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш соҳасини мувофиқлаштириш ва доимий мониторинг қилиш, уларнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан белгиланган маълумотларни интернет тармоғига жойлаштириш (эълон қилиш) бўйича мажбуриятлари ҳисобини юритиш, давлат органлари ва ташкилотлари фаолияти устидан оммавий ахборот воситалари орқали самарали жамоатчилик назоратини ўрнатиш бўйича чоралар ишлаб чиқилиши ва жорий этилишига кўмаклашиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди.

* * *

Навоий шаҳридаги “Ёшлар маркази”да “Маҳалла” хайрия жамоат фонди вилоят бўлими ташаббуси билан “Кадрлар салоҳиятини ошириш – ислоҳотнинг бош мезони” мавзусида ўқув семинари ташкил этилди.

Жамоат фонди тизимида фаолият юритаётган ходимларнинг меҳнат қонунчилигидаги ҳуқуқ ва мажбуриятлари, солиқ тизимидаги ўзгаришлар, бухгалтерия ва молия соҳасидаги билимларини ошириш, ахборот технологияларга асосланган замонавий бухгалтерия асосларини ўргатиш ва жорий этиш, қоғозбозликни камайтириш, иш сифатини янада яхшилаш ҳамда шаффофликни таъминлаш мақсадида ўтказилган ўқув семинарида “Ходимлар меҳнатини бошқариш” ва “Меҳнат ҳуқуқлари”, “Солиқ конунчилигига киритилган ўзгаришлар” ва “Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботларини 1-Uz мажмуавий дастурида олиб борилиши” мавзуларида маълумотлар берилди.

* * *

Зарафшон шаҳар ҳокимлигида ҳоким ёрдамчиларининг иш фаолиятини самарали ташкил этиш ва зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида замонавий компьютер жамланмалари тантанали равишда ўз эгаларига топширилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 декабрдаги “Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича давлат сиёсатининг устувор йўналишлари тўғрисида”ги фармонига мувофиқ, 2022 йил 1 январдан маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича шаҳар ва туман ҳокимининг ёрдамчилари ўз фаолиятларини бошлаган эди.

Тадбирда шаҳар ҳокими А.Ражабов, ишларни тизимли ташкил этиш бўйича республикадан бириктирилган вакил С.Исроилов томонидан ҳоким ёрдамчиларига маҳаллаларда хатловлар ўтказиш, аҳоли муаммоларини ўрганиш борасида тегишли кўрсатма ва тавсиялар берди.

Бундан ташқари ҳоким ёрдамчилари фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида ҳар бир маҳалладаги ҳоким ёрдамчилари тезкор интернет ва мебель жиҳозлари билан таъминланмоқда.

* * *

Навоий вилояти Мажбурий ижро бюроси, Кармана туман прокуратураси, жиноят ишлари бўйича туман суди билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросида эълон қилинган “Алимент ундирув ойлиги” тадбири доирасида тадбир ташкил этилди.

Унда йиғилганларга оила муқаддаслиги ва оилавий ажримларнинг салбий оқибатлари юзасидан тегишли тавсия ва кўрсатмалар берилиб, 3 та оиланинг ярашишига эришилди.

Бундан ташқари, жиноий ишлар бўйича Кармана туман суди томонидан сайёр суд ташкил этилиб, 10 нафар қарздор ўз оталик бурчини унутганлиги ва белгиланган алимент тўловларини тўлашдан бўйин товлагани сабабли уларга нисбатан суднинг қарори билан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Абдували Бўриев, ЎзА