"Яшил йиллик" умуммиллий лойиҳаси давом этмоқда
"Яшил йиллик" умуммиллий лойиҳасида Навоий давлат педагогика институти жамоаси ҳам фаол эштирок этиб келмоқда.
Институтнинг кўнгилли ёшлари ректор ва проректорлар бошчилигида 150 туп мевали дарахт кўчати экди.
"Яшил йиллик" умуммиллий лойиҳаси доирасида кўчат экиш ишлари давом этмоқда.
Аҳоли бандлигини таъминлаш – фаровон ҳаёт гарови
Навоий шаҳар "Зарафшон" МФЙ ҳоким ёрдамчиси Жасур Шамсиддинов томонидан янги иш ўрни яратилмоқда.
Унинг ёрдамида маҳаллада яшовчи фуқаро Г.Қулиевага оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида имтиёзли кредит олиб берилди. Натижада фуқаро ўзини ўзи банд қилиш орқали, яна 4 нафар ишсиз ёшни иш билан таъминлади.
Фаолиятини энди бошлаган ёш тадбиркор келажакда яна 5 нафар ишсизни иш билан таъминлашни режалаштирган.
Янги клиника иш бошлади
Қизилтепа тумани “Гумбаз” маҳалласида нафас олиш аъзолари касалликлари (пульмонология) бўйича аҳолига хизмат кўрсатувчи хусусий клиника иш бошлади.
Мазкур клиникада сурункали ва ўткир бронхит, ўпка зотилжами, аллергик касалликлар, физиотерапия, УВЧ, ЭКГ текшируви ўтказилади. Шунингдек, бу ерда парафин, электрофарез муолажалари ҳам олиб борилади.
Клиникада бир кунда 15 нафар бемор даволаниши учун барча қулайликлар мавжуд.
Икки ойда 354 тонна суюлтирилган газ етказиб берилди
Нурота туманидаги 17 925 та истеъмолчига "Нурота тумангаз" газ таъминоти бўлими ходимлари томонидан суюлтирилган газ белгиланган муддатларда етказиб берилмоқда.
Жорий йилнинг ўтган икки ойи давомида туман истеъмолчиларга 354 тонна суюлтирилган газ тарқатилди. Истеъмолчиларга газ балонни етказиб бериш учун жами 5 та транспорт воситаси мавжуд бўлиб, улар махсус назорат тарозиси билан таъминланган.
Аҳолига 525 та маиший баллон орқали "айланма" усулда хизмат кўрсатилмоқда. Яъни аҳолидаги бўшаган баллонлар олиниб, ўрнига тўлдирилган баллонлар етказиляпти.
Туман истеъмолчиларига суюлтирилган газни етказиб бериш оралиғи 35-40 кунни ташкил этмоқда.
Ортиқча овланган балиқ 4,5 млн сўмга “тушди”
Айдар-Арнасой кўллар тизимининг сув обектларини муҳофаза қилиш тезкор гуруҳи давлат инспекторлари томонидан ўтказилган назорат рейд тадбири давомида Нурота туманининг Қизилча маҳалласида яшовчи Э.А. ов йўлланмасида белгиланган нормадан ортиқча 10 дона оқсилла ва 6 дона товон балиқларни ноқонуний овлагани маълум бўлди.
Ҳолат юзасидан Э.А.га нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 1 миллион 350 минг сўм жарима ва 3 миллион 186 минг сўм табиатга етказилган зарар белгиланган.
Абдували Бўриев, ЎзА