Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Навоий вилояти хабарлари – қисқа сатрларда
18:51 / 2022-02-17

Қизилтепа туман ҳокимлигида ҳар жабҳада фаол ва иқтидорли 60 нафар ёш ва педагог тақдирланди. Тадбирда халқаро IELTS имтиҳонида муваффақиятли балл тўплаб, муддатидан аввал Тошкент шаҳридаги Британия Менежмент университетининг талабасига айланиш ҳамда чет эллик юқори малакали мутахассислардан халқаро даражадаги таълим олиш имконига эга бўлган ёшлар, спортда муваффақиятли иштирок этиб келаётган ёшлар, уларнинг ўқитувчи ва мураббийлари, туманда инглиз тили ривожига ҳисса қўшаётган педагогларга туман ҳокимининг “Ташаккурномаси” ва қимматбаҳо совғалари топширилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 19 январдаги “Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан маҳаллаларда ёшлар етакчилари лавозими ташкил этилган эди. Мазкур қарор ижросини таъминлаш, уларининг самарали меҳнат қилишлари ва ишлаш шароитларини ташкил этиш мақсадида Навоий шаҳар ҳокими ташаббуси билан Навоий шаҳридаги 36 нафар ёшлар етакчисига замонавий компьютер (моноблок)лар топширилди.

Зарафшон шаҳрида Президентимиз томонидан илгари сурилган беш муҳим ташаббус, Янги Ўзбекистон Тараққиёт стратегияси ижроси, шунингдек, аҳоли ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш мақсадида корхона, ташкилот ва муассасалар ходимлари иштирокида “Ҳар ҳафтада бир китоб мутолаа қиламиз” интеллектуал танлови ўтказилмоқда. Шаҳар Ахборот-кутубхона марказида 13 та МФЙидан келган жамоалар ўртасида Ойбекнинг “Навоий” романи юзасидан танловнинг 1-ўйини ўтказилди. Танлов натижаларига биноан “Юлдуз” МФЙ жамоаси ғолиб, деб топилди.

Навбаҳор туманидаги “Навкар” маҳалласида “Намунали маҳалла” лойиҳасига старт берилди. Тадбир давомида маҳалладаги аҳоли хондонларига 109 дона маиший газ баллон тарқатилиб, 1813 метр бўлган 3 та ички хўжалик йўлларида қум-шағал аралашмаси ётқизилди. Бундан ташқари битта ички хўжалик йўли бўйлаб 0,4 кВли электр узатиш тармоғи тортилиб, бетон таянчлар ўрнатилди. 3 дона трансформатор таъмирланди. Шунингдек, тегишли соҳа ходимлари томонидан хонадонларга кирилиб, ис газидан заҳарланишнинг олдини олиш, носоз электр иситиш мосламаларидан фойдаланмаслик юзасидан тарғибот ишлари олиб борилиб, 71 та носоз газ ускунасидаги камчиликлар бартараф этилди. Ушбу маҳалладаги аҳоли хонадонлари ва тадбиркорлик субъектларидан 7,2 тоннадан ортиқ маиший чиқиндилар олиб чиқилди. Туман ИИБ ходимлари томонидан 7 нафар нотинч, ижтимоий ҳимояга муҳтож оиланинг муаммолари ўрганилди.

8-12 ёш тоифасида ўтказилган спортнинг шахмат тури бўйича Ўзбекистон чемпионатида Навоий вилояти терма жамоаси жами 8 та медальни қўлга киритди. Стандарт, рапит ва блиц йўналишларида эса Нилуфар Махмудова 1-, 2- ва 3-ўрин, Баҳора Умарқулова стандарт ва блиц йўналишларида 1- ва 2- ўрин, Малика Норқулова рапит йўналишида 3-ўринни қўлга киритган бўлса, 10 ёш тоифаси бўйича Элёржон Хайриддинов рапит йўналишида 3-ўринни, Муниса Тўйчиева 12 ёш тоифасида блиц йўналишида 3- ўринни қўлга киритди.

Абдували Бўриев, ЎзА