Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Навоий вилояти хабарлари – қисқа сатрларда
12:29 / 2022-02-11

Нурота туманида Навоий вилояти ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари Тўлқин Атамуродов, туман ҳокими Азамат Файзиев ҳамда тегишли мутасадди корхона ва ташкилот раҳбарлари иштирокида 2022 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича ҳудудий инвестиция лойиҳалари (ҳудудий инвестиция дастури)ни ҳамда тадбиркорлик субъектларининг мавжуд муаммоларини бартараф этиш мақсадида тадбиркорлар билан учрашув ўтказилди.

Учрашувда 20 дан ортиқ тадбиркорлик субъектларини қийнаб келаётган муаммолар ва таклифлари ўрганилиб, мурожаатлар юзасидан тегишли масъулларга топшириқлар берилди, ижроси назоратга олинди.

* * *

Қизилтепа туманидаги “Мироншоҳ чорбоғи” фермер хўжалиги томонидан Тўдакўл соҳилларида замонавий дам олиш маскани барпо этилмоқда.

Ушбу лойиҳанинг умумий қиймати 2 миллион АҚШ долларига тенг бўлиб, 1 кунда 200 дан ортиқ дам олувчига хизмат кўрсатиш қувватига эга. Лойиҳанинг ишга тушиши натижасида 60 та янги иш ўрни яратилади.

* * *

Навбаҳор туманида чарм-пойабзал саноатини янада ривожлантириш бўйича чоралар дастури доирасида янги йирик лойиҳа амалга оширилмоқда.

Туркия давлатининг тадбиркорлари таъсисчилигидаги “Менги текстил” корхонаси томонидан умумий қиймати 2 миллион АҚШ доллари, 50 та янги иш ўрнига эга, йиллик экспорт ҳажми 2 миллион АҚШ доллардан ошадиган енгил чарм-пойафзал ишлаб чиқиш лойиҳаси бўйича дастлабки келишувга эришилди.

Ушбу лойиҳани 2022 йилнинг охирига қадар ишга тушириш режалаштирилган.

* * *

Хатирчи туман ҳокимлиги, Халқ демократик партияси вилоят Кенгаши ҳамда “Тадбиркор аёл” ассосацияси ҳамкорлигида “Ижтимоий кўмак эзгу мақсадлар йўлида” шиори остида тадбир ташкил этилди.

Тадбир доирасида тумандаги юз нафар аёл Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази вилоят филиалига чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказиш учун юборилди.

Абдували Бўриев, ЎзА