Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Навоий вилояти хабарлари – қисқа сатрларда
15:30 / 2021-12-18

Ҳудудларда оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ўз фаолиятини бошлади.

Нурота тумани 2-сектор ҳудудига тегишли “Амир Темур” МФЙда жами 345 нафар боғча ёшидаги болалар мавжуд бўлиб, бугунги кунда 274 нафари мактабгача таълимга қамраб олинган. 

Ушбу ҳудудда мактабгача таълим билан тўлиқ қамраб олиш бўйича тегишли чора-тадбирлар белгиланган. Унга кўра маҳалланинг эски биноси бевосита сектор раҳбари – туман прокурори Ф.Норов кўмаги билан тадбиркор Камолжон Тойировга олиб берилган эди. 

Натижада ушбу эски бино тадбиркор томонидан тўлиқ қайтадан таъмирланиб, оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти барпо этилди. Ушбу таълим муассасасининг ишга туширилиши натижасида 25 нафар болаларни мактабгача таълим билан қамраб олиш имкони яратилди. 

Учқудуқ туманидаги “Йўлчилар” овулида бирданига 3 та мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топширилди.  

22 ўринга мўлжалланган “Доно болажон” оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотини Асрор Умаров, 25 ўринли “Қалдирғоч” оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотини Мунира Сатторова, таълим рус тилида олиб бориладиган 25 ўринли “Одуванчик” оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотини Фазлиддин Даминов ўз ҳисобидан ташкил этди. 

Навоий маҳалласида фойдаланишга топширилган 16 ўринли “Қувноқ болалар” нодавлат мактабгача таълим ташкилоти эса инглиз тилига мўлжалланган бўлиб, лойиҳа ташаббускори Малика Усмонова. 

Боғчада машғулот хонаси ва ётоқхонадаги қулай шарт-шароит, қолаверса инглиз тилини ўрганиш ва бошқа йўналишларда муассаса барча зарур адабиётлар ҳамда мультимедиа жиҳозлари билан таъминланган. 

Айни пайтда Учқудуқ туманида 36 та мактабгача таълим ташкилоти фаолият юритади. Уларнинг 15 таси давлат, 2 таси давлат-хусусий шерикчилик асосида, 19 таси эса оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотини ташкил этади. 3-7 ёшдаги болаларнинг 3654 нафари ёки 98,2 фоизи мактабгача таълим ташкилотларига қамраб олинган.  

* 

Зарафшон шаҳридаги “Мисгарлар” боғдорчилик жамияти ҳудудида ташкил этилган  “Шаҳризода” оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти ўз фаолиятини бошлади.  

 Унда Зарафшон шаҳар ҳокими Анвар Раджабов сўзга чиқиб, мазкур таълим муассасасида юртимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшадиган, улкан ютуқларни қўлга киритадиган, ўғил-қизлар тарбия топишини таъкидлаб ўтди.  Ҳозирда ушбу муассасада 25 нафар ўғил-қиз тарбияланмоқда.Шунингдек, “Юлдуз’” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида “Юлдузча” номли оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти ҳам ўз фаолиятини бошлади.  

 

Абдували Бўриев, ЎзА