French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Навоий вилояти хабарлари – қисқа сатрларда
10:45 / 2021-08-05

"Ёшлар дафтари"га киритилган ёшларга “қармоқ”лар топширилди

Хатирчи тумани 4-сектор ҳудудида жойлашган "Оқ тепа" маҳалласидан “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшлар бандлигини таъминлаш мақсадида 11 нафарига тикув машиналари, 5 нафарига пайвандлаш аппарати ва 3 нафарига дурадгорлик жиҳозлари топширилди.  

Тадбирда иштирок этган туман ҳокимлиги ва Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими масъуллари тикув машиналари, пайвандлаш аппарати ва дурадгорлик жиҳозлари берилган ёшлар келгусида ўзини ўзи банд қилиб, давлатимиз томонидан берилаётган имкониятдан тўғри фойдаланишларига ишонч билдирди.

Навоий шаҳрида криминоген вазияти нисбатан оғир маҳаллалар тўлиқ камералаштирилмоқда  

Вилоят Ички ишлар бошқармаси ташаббуси билан Навоий шаҳридаги “Кимёгар” маҳалласи ҳудудига “Хавфсиз ҳудуд, хавфсиз маҳалла” дастурига асосан 39 та замонавий, киши юз қиёфасини ҳамда автомашина рақамларини қайд этишга мўлжалланган камералар ўрнатилди.

Эндиликда маҳалла ҳудудига кириб-чиқадиган барча йўллар ҳамда кўп қаватли биноларда рақамли технология кучидан унумли фойдаланилган ҳолда марказлашган вазиятлар маркази операторлари томонидан тўлиқ кузатувга олинди. Мазкур камераларнинг яна бир афзаллиги эса, овозли тасвирларнинг мавжудлигидир.

Тизимдаги мазкур ислоҳотлар ўғрилик, киши ҳаётига хавф солиши мумкин бўлган бошқа ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг олдини олишда муҳим аҳамият касб этади.  

“Меҳрибонлик уйи” тарбияланувчилари "Чашма" тарихий-меъморий мажмуасида бўлди

Миллий гвардия Навоий вилояти бўйича бошқармаси томонидан Навоий шаҳрида жойлашган “Меҳрибонлик уйи”да тарбияланувчи бир гуруҳ ёшларнинг Нурота шаҳрида жойлашган зиёратгоҳларга саёҳати ташкил этилди.

Даставвал, масъул ходимлар болажонларга “Чашма” зиёратгоҳи ва у ерда жойлашган тарихий обидалар тўғрисида маълумотлар берди.

Тадбирда ёшлар Нурота ҳунармандлари томонидан тайёрланган дурадгорлик, темирчилик, чилангарлик, кулолчилик, мисгарлик, каштачилик ва бошқа санъат асарлари билан яқиндан танишди.

Абдували Бўриев, ЎзА